«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:38
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида 5 ўринга кўтарилди

28 мая, 16:25 4 476 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида 5 ўринга кўтарилди Henley & Partners йиллик паспортлар индекси дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатлари ва ҳудудларидаги виза қоидаларини таҳлил қилади ҳамда уларни визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар рўйхати бўйича ажратиб чиқади. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилмоқда.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон беш позицияга кўтарилди ва 76-ўринни эгаллади - мамлакат фуқароларига 59 давлатга визасиз бориш мумкин, улар орасида Боливия, Эквадор, Никарагуа, Уганда, Мадагаскар ва бошқалар бор.

Ҳиндистон ҳам Ўзбекистон билан 76-ўринни бўлишиб турибди. Ушбу давлат фуқаролари ҳам визасиз 59 мамлакатга ташриф буюриши мумкин.

МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткич Украинада (38-ўрин, 128 мамлакат). Ундан кейин Молдова (45-ўрин, 121та мамлакат) ва Россия (47-ўрин, 118 мамлакат) жой олди.

Рейтинг етакчиси ҳам ўзгарди - энди Германия ўрнига бу Япония, ушбу давлат фуқаролари 189 мамлакатга визасиз бориши мумкин. Иккинчи ўрин Германия ва Сингапурда (188 мамлакат), учинчи: Финляндия, Франция, Италия, Швеция, Испания, Жанубий Корея (187 мамлакат).




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар