«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:08
ЎЗO‘Z

Тошкент ислом институти қория талабаси 30 пора Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиб берди

05 мая, 07:02 5 990 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент ислом институти қория талабаси 30 пора Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиб берди Бугун, 4 май куни Тошкент ислом институти 1-курс талабаси Фотима Абдуллаева ўттиз пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида ёддан ўқиб берди. Бу ҳақда Тошкент ислом институти сайти хабар берди.

Қайд этилишича, Қуръони каримни ўқиш жараёнини «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда талаба қизлар кузатиб боришган.

Фотима Абдуллаева тонгги соат бешдан Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, аср намозида якунлаган. Тошкент ислом институтининг ўқитувчиси Исломхон домла Убайдуллаев хатми Қуръон дуосини қилиб берган.

Фотима Абдуллаева Тошкент ислом институтига 2017 йили ўқишга кирган бўлиб, устози Зафар қори Маҳмудовга Қуръони каримни кунига 1 жуздан ёдлаб топшириб келган. У қарийб 8 ой мобайнида Каломуллоҳни тўлиқ ёд олиб, мана бугун бир ўтиришда бутун Қуръони каримни устозлари гувоҳлигида ўқиб топширишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Тошкент Ислом институти тарихида аёл-қизлар ўртасида илк бор Гулруҳ Кенжабек Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 16 соат мобайнида тўлиқ ўқиб берган эди. Гулруҳ Кенжабек 2014 йили ўтказилган Республика Қуръон мусобақасининг ҳифз йўналиши ғолибаси ҳисобланади.

Зафар Маҳмудовнинг маълум қилишича, «Таҳфизул Қуръон» кафедраси талабалари Адҳам қори Отахонов ва Фатҳуллоҳ қори Дадаев ҳам муқаддам Қуръони каримни мана шу шаклда ўқиб беришган экан.

«Тошкент ислом институти учун анъанага айланиб бораётган Қуръони каримни тўлиқ ўқиб бериш малакаси бундан кейин ҳам ривожланиши ҳамда юртимиздан мана шундай қори ва қориялар кўплаб чиқишини Аллоҳ таоло Ўзи осон ва муваффақ қилсин!» — дейди «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчи Зафар Маҳмудов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар