«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:16
ЎЗO‘Z

Қайси қон гуруҳига эга кишиларда жароҳат туфайли ҳаётдан кўз юмиш хавфи юқори?

02 мая, 22:20 6 081 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайси қон гуруҳига эга кишиларда жароҳат туфайли ҳаётдан кўз юмиш хавфи юқори? Биринчи қон гуруҳига эга кишиларда оғир жароҳат натижасида ҳаётдан кўз юмиш хавфи бошқа қон гуруҳига эга кишиларга нисбатан деярли уч баравар юқори экан. Токио тиббиёт ва стоматология университети шифохонаси олимлари 901 нафар тез ёрдам беморининг маълумотларини ўрганиб, шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Critical Care журналида тақдим этилди, деб ёзади Кун нашри.

Маълум бўлишича, оғир жароҳат олган беморлар орасида биринчи қон гуруҳига эга кишиларнинг ҳаётдан кўз юмиш хавфи 28 фоизга тенг экан. Бошқа гуруҳларда эса бу кўрсаткич 11 фоизга тенг.

Тадқиқот муаллифларидан бири доктор Ватару Такаямунинг сўзларига кўра, қон гуруҳи ва жароҳатлар натижасидаги ўлим ҳолатларининг ўртасидаги ўзаро алоқадорликка оид ишлар жуда кам бўлган. Бундан аввал олимлар биринчи қон гуруҳига эга кишиларда қон ивиши жараёни ёмон кечиши туфайли қон йўқотиш хавфи юқори эканини аниқлашнинг уддасидан чиқишганди. Бу ушбу қон гуруҳига эга кишиларда Виллебранд фони (қон плазмаси гликопротеини) омилининг пастлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Янги тадқиқот муаллифлари айнан шу сабабли биринчи қон гуруҳига эга кишиларда ўлим хавфи юқори эканини тахмин қилишмоқда.

"Бизнинг тадқиқотимиз шунингдек оғир жароҳат олган биринчи қон гуруҳи эритроцитларини шошилинч қуйиш гомеостаз (қон кетишини тўхтатувчи жараён)га қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ва бошқа қон гуруҳидагиларга нисбатан қандайдир фарқ бор ёки йўқлигига оид саволни ҳам юзага келтиради", - дейди Такаяма.

Шунингдек у оғир жароҳат олган беморларни даволаш учун мукаммал стратегияни ривожлантириш учун бу йўналишдаги тадқиқотларни давом эттириш заруратини қайд этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 62
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 202
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 314
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар