«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 04:23
ЎЗO‘Z

Бахши ва достончилар учун муҳим янгилик

01 мая, 00:30 4 772 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахши ва достончилар учун муҳим янгилик Бахшичилик ва достончилик санъатини мамлакатимизда ва хорижда кенг тарғиб этиш, устоз бахшилар, достончилар, соҳа олимлари, иқтидорли ёш бахшиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 26 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳамда Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларига “Йўл харитаси”ни амалга ошириш юзасидан алоҳида вазифалар юклатилди. Хусусан, “Йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳлари тузилади. Шунингдек, “Йўл харитаси” асосида икки ҳафта муддатда тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш белгиланган.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мазкур вилоятлардаги айрим мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича очиладиган синфлар учун янги ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар чоп этилади.

Тармоқ дастурларини амалга ошириш учун зарур маблағлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийларнинг хайрияларини жалб қилиш йўли билан таъминланади.

Ўзбек бахшилик санъатини янада ривожлантириш ва тарғиб этишга ҳисса қўшган устоз бахшилар ва достончилар, халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли танловларда юқори ўринларни эгаллаган ёш бахшилар ва достон ижрочиларига ҳудудларда қурилаётган кўп қаватли уйлардан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида хонадонлар ажратилади.

Юқорида таъкидланган “Йўл харитаси”да бир қатор муҳим вазифалар кўзда тутилган. Хусусан, Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида республикада фаолият юритаётган бахшилар ижодини тараннум этадиган “Мустақиллик бахшилари” китоб-альбоми чоп этилади ҳамда жорий йилда ўзбек бахшичилик санъатининг таниқли намояндалари ижодий фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм яратилади.

Чекка, олис ҳудудлардаги бахши-шоир, оқин, жировлардан достон, терма, айтимларни замонавий рақамли аудио ва видео ускуналар ёрдамида ёзиб олиш йўлга қўйилади.

Бахшичилик санъати дурдонаси ҳисобланган халқ достонлари ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар мунтазам равишда эфирга узатиб борилади.

Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги тарихий масканларда дўмбира, чанқовуз, сибизға, бўламон, сопол най, қўбиз, қўшнай каби ўзбек миллий қадим чолғу асбоблари ва бахшичилик санъатига оид адабиётлар кўргазмалари, достон ва терма санъатини тарғиб этишга қаратилган кўнгилочар тадбирлар уюштирилади.

Маҳаллаларда, истироҳат боғларида, таълим масканларида, санъат саройларида “Достон” кечалари, таниқли бахши-шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказилади.

Ўзбек бахшичилик санъати ривожига катта ҳисса қўшган атоқли бахши-шоирларнинг хотира кечалари ташкил этилади.

Халқ оғзаки ижодиёти ёдгорликларини тўплаш ва нашр этиш, бахшичилик санъати, достонлар, халқ термалари юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш кенг йўлга қўйилади.

Халқ бахшилари фаолияти ёритилган портретлар тайёрланиб, жойлардаги 312 та болалар мусиқа ва санъат мактабларига етказилади.

Шунингдек, “Йўл харитаси”да халқаро кўрик-танлов ва фестиваллар, давлат тадбирлари ҳамда хорижда ўтказиладиган Ўзбекистон маданият кунларида бахши-шоирларнинг иштирокини таъминлаш каби бир қатор муҳим тадбирлар кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори ҳамда “Йўл харитаси” билан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Ўзбекистонда рақс санъатини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади 05 фев, 12:17
  • "Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади 14 окт, 22:33
  • Самарқандда «Шарқ тароналари» мусиқий фестивали қачон ўтказилиши аниқ бўлди 27 фев, 10:37
  • Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси тасдиқланади 14 сен, 22:50
  • Тошкент шаҳрида “Киномаҳалла” ташкил этилади 26 июл, 18:46
  • Янги қарор: жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт зали барпо этилади 01 июн, 11:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўқитувчиларнинг пенсия ёши қисқартирилиши мумкин 29 ноя, 00:30 354
  • 2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради? 29 ноя, 00:01 252
  • Қишда бензинни қандай тежаш мумкин? 28 ноя, 23:30 311
  • Атамбаев ва адвокатининг тергов қамоғидаги суҳбатини махфий тинглаш бўйича жиноят иши очилди 28 ноя, 23:00 413
  • Европа ва АҚШга Pfizer вакцинасини етказиб бериш бошланди 28 ноя, 22:38 292
  • Samsung «гармошка-смартфон»ни намойиш этди 28 ноя, 22:07 238
  • Майк Тайсон қандай қилиб 45 кг вазн ташлаганини маълум қилди 28 ноя, 21:42 541
  • Жаҳонгир Отажонов ва клипмейкер Ҳабибулло Набиев «жанжали»га нуқта қўйилди 28 ноя, 21:10 726
  • Шомуродовнинг вакили Трабуккига жавоб қайтарди 28 ноя, 20:43 767
  • Хушнудбек Худойбердиев: "ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор" 28 ноя, 20:10 563
  • Ўлимдан қўрққан Марадона оила аъзоларидан нимани илтимос қилган эди? 28 ноя, 19:46 1 566
  • Тошкент шаҳридан Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилмоқда 28 ноя, 19:19 383
  • Бўлимлар