«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:18
ЎЗO‘Z

Ёғларни парчаловчи 10 маҳсулот

23 апр, 15:27 19 362 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёғларни парчаловчи 10 маҳсулот Ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз озишга ёрдам берувчи маҳсулотлар билан танишинг! Сизга таклиф қилинаётган маҳсулотлар организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштириб, танадаги ортиқча суюкликни чиқариб ташлайди ва овқат хазм қилиш жараёнини яхшилайди. Уларнинг ҳаммаси ёғларни парчалаш ҳусусиятига эга, факатгина ўзингизнинг таомномангизга озгина ўзгартириш киритиб шу маҳсулотларни қўшсангиз кифоя. Натижа сиз кутгандан ҳам аъло бўлади.

1. Творог, кефир, йогурт
Кальцитриол — гормон, сут маҳсулотлари таркибида бўлиб, тўқималарни ортиқча ёғлардан ҳалос бўлишига ёрдам беради. Парҳез қилаётганлар учун ёғсиз сутли маҳсулотларни тавсия киламиз. Улар оқсилга бой бўлиб, озишга ҳаракат қилаётганларнинг таомномасининг асосий кисмини ташкил қилиши керак. Муҳими — ёғсиз ва янги маҳсулотларни танлаш керак. Сут зардоби ҳам жуда фойдалидир, унинг таркибида тери ости ёғларни парчаловчи протеин мавжуд.

2. Занжабил
Занжабил таркибидаги эфир мойлари ошқозон суюқлигини ишлаб чиқарилишини ва овқат ҳазм қилинишини яхшилайди. Бу эса организмнинг ёғларни парчалашга кўпроқ энергия сарф қилишини таъминлайди. Булардан ташқари занжабил терининг ҳолатини яхшилашга ҳам ёрдам беради.

3. Карам
Карамнинг ҳар қандай турини истеъмол қилинг, озишда унинг фойдаси жуда катта. Карамнинг таркиби озуқа толаларга бой, бу организмдаги ортиқча нарсаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Карамнинг таркибида аёлларда эстерогенни нормаллаштириб турувчи индол-3-карбиндол мавжуд. Карамнинг қалорияси жуда пастлиги сабабли ортиқча вазн олишдан қўрқмасдан ҳоҳлаганча истеъмол килиш мумкин.

4. Бодринг
Бодрингни энг яхши томони таркибида сувнинг кўплиги ва қалориясининг камлигидадир. Бодринг организмни ҳам ташқи томондан ҳам ички томондан намлантириб туради. Асосан жисмоний машқ билан актив шуғулланиб турувчилар учун фойдалидир. Озиш учун кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш керак, бу вазифани бодринг аъло даражада бажаради. Бодрингни пустлоғи фойдали витамин ва микроэлементларга жуда бой, шунинг учун пустлоғи билан истеъмол қилиш тавсия қилинади.

5. Долчин

Долчин қондаги қанд миқдорини пасайтиради, бу эса ёғларнинг йиғилишини олдини олади. Долчинни кундалик истеъмол қиладиган ичимликларингизга кўшинг, чой, қахва ва ҳатто кефир ҳам долчин билан мазали бўлади.

6. Кўк чой

Кук чой организмни қиздиради ва шу билан овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради. Кўк чой таркибидаги тиамин моддаси тери ости ёғларни парчалабгина қолмай, ички органларни қоплаб турувчи ёғларни парчалашлашда ҳам катта фойда беради.

7. Хантал (горчица)
Аччиқ таом ошқозонда суюқлик ажралишини яхшилайди. Гўшт, балиқ ва шунга ўхшаш кучли овқатларни хантал билан ейиш максадга мувофик, шунингдек турли ҳил салатларга ҳам кўшиб истеъмол килинса ҳам булади.

8. Апельсин
Апельсин ҳам озиқлантирувчи толаларга жуда бой, у билан бемалол қорин туйгазса бўлади. Енгил тамадди қилиб олиш учун жуда яхши танлов. Барча цитрус мевалар таркибидаги эфир мойлари ва флавоноидлар ҳисобига организмдаги ёғларни жуда яхши парчалайди.

9. Ананас
Таркибидаги озуқа толаларининг кўплиги эвазига тез қорин туйғазишга ёрдам беради, шу билан бирга ошқозонда суюқлик ажралишини яхши таъминлайди. Озишда яхши десерт вазифасини бажаради.

10. Бодом
Бодомнинг атиги 40% ҳазм бўлади. Колган ёғлар эса ҳазм килинмайди, факатгина оқсил ўзлаштирилади. Енгил тамадди учун бодом яхши озуқа хисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 192
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 144
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 313
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 125
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 99
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар