«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 14:32
ЎЗO‘Z

Мия фаолиятини оширувчи маҳсулотлар

09 апр, 11:22 14 376 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мия фаолиятини оширувчи маҳсулотлар Нонушта қилаётганда, тушлик ёки кечки овқатни еяётганимизда, тановул қилаётган маҳсулотларимиз фойдалими ёки йўқми, деб ўйлаймиз. Зеро, узоқ йиллар давомида мия яхши ишлаши учун тўғри овқатланиш зарур. Аммо бунинг учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклигини билиш лозим. Қуйида мия фаолиятини яхшилаш учун унга фойда берадиган маҳсулотлар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Кепакли донлардан тайёрланган маҳсулотлар
Кепакли донлардан тайёрланган нон, унган буғдой ва бўтқа истеъмол қилинг. Буғдой, сули, арпа ёрмасидан тайёрланган бўтқани. Бу маҳсулотларда мия фаолиятини яхшилайдиган клетчатка ва В гуруҳи витаминлари бор.

Ёнғоқ
Ёнғоқ мия фаолияти учун жуда фойдали. Уларда ёғ кислоталари, фолий кислота, В1, В6, В9, В12, РР, К, С, Е витаминлари бор.

Какао
Бу ичимлик миянинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Какао таркибидаги флаванол – антиоксидант мия яхши ишлашига ёрдам беради.

Шоколад
Мутахассисларнинг таъкидлашича, шоколад ейдиган ёки қора шоколад ичадиган одамларнинг хотираси бошқаларникига нисбатан яхшироқ бўлади. Шоколад тайёрлашда ишлатиладиган какао донларида теобромин мавжуд бўлиб, у асаб тизими учун фойдали.

Балиқ
Балиқнинг ёғли турлари хотирани яхшилаш ва миянинг яхши ишлаши учун жуда фойдали. Балиқда омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари, йод, бром, магний, молибден, марганец, рух, В гуруҳи витаминлари, РР, Н бор. Бу витаминлар ва микроэлементларнинг ҳаммаси ижобий таъсирга эга: хотирани, қон айланишини яхшилайди, томирларни мустаҳкамлайди.

Черника
Черника — жуда фойдали реза мева. У антиоксидантлар, витамин ва минераллар, темир, мис, пантенол кислота, С, В1, В6, РР, А витаминларига бой. Черника мия фаолиятини, кўриш қобилиятини яхшилайди, томир деворларини мустаҳкамлайди.

Олма
Олмада фойдали моддалар, витаминлар ва минераллар кўп, аммо мия учун олма истеъмол қилиш шуниси билан қадрлики, унинг таркибий қисмлари инсультда учрайдиган қон қуйилишини 2 баробар камайтириши мумкин.

Глюкоза
Мия учун фойдали, хотирани ва ақлий қобилиятни яхшилайдиган глюкозани реза мевалар ва мева, тарвуз, қовун, малина, ертут, олхўри, шафтолида топиш мумкин. Бу маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилинг.

Зайтун мойи
Мия яхши ишлаши учун зайтун мойи истеъмол қилиш керак, уни алоҳида маҳсулот сифатида ҳам истеъмол қилиш ёки салатларга қўшиш мумкин.

Тухум
Тухумда лецитин ва В12 бор, булар миянинг нормал ишлашига ёрдам беради.

Қаҳва
Агар одам қаҳвани меъёрида истеъмол қилса, бу маҳсулот Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини олади. Қаҳва истеъмол қилиш тез қарор қабул қилиш ва тафаккурни тиниқ сақлашга ёрдам беради.

Мияга, шунингдек, ақлий қобилиятни яхшилайдиган дофамин зарур. Таомномангизга ловия, товуқ, курка гўшти, сут маҳсулотларини қўшинг.

Мия яхши ишлаши учун серотонин жуда муҳим. Хотира, ўқиш қобилияти унга боғлиқ. У туфайли биз яхши ухлаймиз, иштаҳамиз, кайфиятимиз яхши. Серотонин гормони банан, шоколад, помидор, анжир каби маҳсулотларда мавжуд аминокислоталардаги триптофан туфайли ҳосил бўлади.

Мия фаолиятига фойдали маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилинг.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шифокорлар вирусни енгишга ёрдам берадиган маҳсулотлар номини маълум қилди 12 мар, 15:50
  • Ўқувчиларнинг ақлий фаоллигини оширувчи маҳсулотлар билан танишинг! 05 дек, 11:41
  • Мияга ҳам ҳордиқ керак 12 ноя, 07:29
  • Ёғи олинган сут маҳсулотлари фойдалими? 03 фев, 10:59
  • Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали? 07 дек, 22:13
  • Юракка ҳам қувват керак! 24 ноя, 22:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Улкан яшил компьютер сичқончаси: британияликлар ноодатий автомобилни намойиш этди 24 сен, 14:23 0
  • Ўзбекистонда дам олиш кунидан бошлаб ҳаво сезиларли даражада салқинлашади 24 сен, 13:55 4
  • Шавкат Мирзиёев: Илгари вазият оғир эди, ҳатто ўз кўчамни асфальт қила олмаганман 24 сен, 13:30 138
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди 24 сен, 13:09 90
  • Сурхондарёда маст ҳайдовчи Lacetti’да икки ЙПХ инспекторини судраб кетди 24 сен, 13:06 164
  • Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди 24 сен, 11:55 295
  • Эльбрус фожиаси: альпинистлар ҳалок бўлди 24 сен, 11:28 194
  • «Толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларини қайтаришни талаб қилмоқда 24 сен, 11:05 494
  • Озодбек Назарбеков Даврон Кабуловга мукофотни топширди 24 сен, 10:42 508
  • Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади 24 сен, 10:39 446
  • Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи... 24 сен, 10:36 1 167
  • "Рома" "Удинезе" устидан зафар қучди, Шомуродов 86-дақиқада майдонга тушди (видео) 24 сен, 10:26 366
  • Бўлимлар