«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:21
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ортига нима яширилган эди?

01 апр, 00:25 6 558 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ортига нима яширилган эди? Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ДХХ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.С. бошқарувидаги “Мерседес бенц” русумли юк автоулови Андижон туманида тўхтатилди.

У холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур юк машинанинг юкхонасида йўловчи А.И. томонидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган, “Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали божхона тўловларини тўлашдан қочиш мақсадида “ташмачилар” ёрдамидан фойдаланиб, юртимизда қайта сотиш мақсадида олиб кирилган нархи 39 536 000 сўмлик жами 15 дона “Авангард” русумли музлатгичлар борлиги аниқланди.

Ана шундай ҳолатлардан яна бири фуқаро А.О. бошқарувидаги “Исузу” русумли, автомашинани “Андижон-Шаҳрихон” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечириш жараёнида фош этилди. Ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда “Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали яна ўша “ташмачилар” ёрдамидан фойдаланган ҳолда юртимизга олиб ўтилган қиймати 60 000 000 сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган турли хил русумдаги 15 дона музлатгичлар ҳамда 21 дона телевизорлар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.

Мазкур шахслар ўз юк автотранспорт воситаларига юкланган ушбу маиший техника воситаларининг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлиги сабабли, ҳуқуқ тартибот идоралари вакилларини чалғитишга уриниб, юк ортилган автотранспорт воситаларининг ортки қисмини Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириб, бекитишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар