«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:13
ЎЗO‘Z

Эрдўғон: Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Су-24 га ҳужум қилиш пайтида унинг Россияга тегишли эканлигини билмаган

25 ноя, 15:41 9 415 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдўғон: Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Су-24 га ҳужум қилиш пайтида унинг Россияга тегишли эканлигини билмаган

Туркия ҳукумати мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Россия ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида, буни Россия мудофаа вазирлиги тасдиқлагачгина, хабар топган. Бу ҳақда Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги халқаро ислом иқтисодий конгрессида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

«Самолёт Россия Федерациясига тегишли эканлиги, бу ҳақда Россия ҳукумати эълон қилгачгина, тушунарли бўлди», — деди Эрдўғон.

Унинг айтишича, иккита ҳарбий самолёт Туркия ҳаво ҳудудига бостириб кирган, улардан бири у ерни тарк этган, иккинчиси уриб туширилган. «Уларга ҳарбийларимиз томонидан беш дақиқа давомида ўн марта огоҳлантириш берилган. Самолётлардан бири Туркия ҳудудидан чиқиб кетган. Иккинчиси эса ҳудудимизга бостириб киришда давом этган. Чегарада соқчилик қилаётган F-16 қирувчиларимиз унга қарата ўт очган», — деди Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчиси 24 ноябрь, сешанба куни Россиянинг Су-24 бомбардимончисини уриб туширган эди.


Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 0
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 231
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар