«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 12:11
ЎЗO‘Z

Сабзи чиндан ҳам кўриш қобилиятини яхшилайдими?

24 мар, 11:04 7 575 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сабзи чиндан ҳам кўриш қобилиятини яхшилайдими? «Сабзидаги бета-каротин — каротиноид кўриш қобилияти учун жуда фойдали модда ҳисобланади. У организм томонидан А витамини таркибида ишлаб чиқилади, — деб тушунтиради АҚШдаги Миллий кўз институти тадқиқотчиси Майкл Редмонд. — Бу витамин кўзнинг орқа қисмидаги опсин ва родопсин оқсиллари ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Опсинлар кундузги ёруғликка, родопсинлар эса хира ёруғликка сезувчан бўлади».

А витамини етишмаслиги никталопия — ғира-шира ёруғликда кўра олмаслик билан кечадиган кўриш қобилиятининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Шунга қарамасдан, бу фақат сабзига зўр бериш керак дегани эмас. А витамини нафақат унинг таркибида бор. Масалан, батат ёки баргли кўкатлар (исмалоқ, жимжимали карам)да у ҳатто кўпроқ. Бундан ташқари, сабзининг кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам беришини кутиб ўтириш керак эмас.

«А витамини кўз учун фойдали, лекин у сизнинг кўриш қобилиятингизни тўлиқ тузата олмайди, — дейди Америка офтальмология академияси вакили Ребекка Тейлор. — Агар сиз кўзойнак ёки линза тақсангиз, улардан воз кечишнинг иложи йўқ».

Яна битта лекини бор. А витамини — ёғда эрийдиган витамин, шунинг учун у организмга ёғлар билан бирга келиб тушиши керак. Фақат шундагина у тўлиқ сингдирилади. Агар хом сабзининг фақат ўзи истеъмол қилинса, организм ҳеч қандай фойда олмайди.

Ребекка Тейлор кўзнинг соғлиғи учун исмалоқ ва жимжимали карамдан, қизил ширин қалампирдан, бодом ва сабзидан салатлар тайёрлашни тавсия қилади. Буларнинг ҳаммаси кўз учун зарур бўлган А, Е ва C витаминларининг муҳим манбаи ҳисобланади. Агар бундай салатларга ёғ қўшилса, ёғда эрийдиган А ва Е витаминлари яхши сингдирилади.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 290
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 114
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 97
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 139
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 249
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 123
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 558
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 118
  • Бўлимлар