«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:05
ЎЗO‘Z

Олимлар тарқоқ склерозни даволашнинг янги усулини кашф қилишди

20 мар, 14:26 7 308 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар тарқоқ склерозни даволашнинг янги усулини кашф қилишди Халқаро олимлар гуруҳи тарқоқ склероз авж олишининг иликнинг асос қон ҳосил қилувчи ҳужайралари ёрдамида даволаш ва олдини олиш усулини яратиб, уни синовдан ўтказишди. Бу ҳақда “Би-би-си” корпорацияси хабарига кўра Кун нашри маълум қилмоқда.

100 дан кўпроқ одам иштирок этган синовлар АҚШ, Буюк Британия, Швеция ва Бразилияда ўтказилган. Тажриба давомида беморларнинг бир қисми бу касалликдан даволашда қўлланадиган анъавий дорилар билан, қолган қисми эса асос ҳужайралар ёрдамидаги янги терапия билан даволанган. Натижада оддий дорилар билан даволанганлар орасида 60 фоиз ҳолатда тарқоқ склерознинг секин кечувчи ривожланиши қайд қилинган. Асос ҳужайралар киритилган беморларда эса бундай динамика фақатгина 6 фоизгина ҳолатда қайд қилинган.

Янги усул ўз ичига бир неча босқични олади. Биринчидан, шифокорлар саратонни даволашда қўлланадиган кимёвий терапия ёрдамида беморнинг иммунитетини “йўқ қиладилар”. Иккинчидан, асос ҳужайлардан ташкил топган имплантат ёрдамида беморнинг иммун тизими “қайта юкланади”. Бу эса беморда тарқоқ склероз аломатлари йўқолишига, касалликнинг авж олишдан тўхташига олиб келади.

Тарқоқ склероз марказий асаб тизимининг касаллиги бўлиб, у бош ва орқа миядаги асаб толалари миелин қобиғи барбод бўлиши оқибатида юзага келади. Бу касаллик аутоиммун келиб чиқишга эга, яъни иммунитет хато равишда ўз тўқималари ва инсон аъзоларига ҳужум қилиб, уларни йўқ қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 110
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 308
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 120
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 97
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар