«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 07:26
ЎЗO‘Z

Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан муҳим келишувга эришди

06 мар, 12:12 4 525 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан муҳим келишувга эришди КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Пхеньянга ташриф буюрган Жанубий Корея делегацияси аъзолари Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш устида ишлашга келишиб олди, шунингдек, икки мамлакат етакчилари саммитини ўтказиш имкониятини муҳокама этди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабарига асосланиб Кун нашри маълум қилмоқда.

Ким Чен Ин “Корея ярим оролида чуқур ҳарбий кескинликни камайтириш муаммолари, мулоқот ва икки томонлама алоқалар, ҳамкорлик ҳамда ўзаро алмашинувни фаоллаштириш ҳақида фикр алмашди”, дейилади агентлик хабарида. КХДР раҳбарининг Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин махсус вакиллари билан учрашуви “самимий руҳда” ўтди, дея таъкидлайди Корея Марказий телеграф агентлиги.

"Ким Чен Ин жанубий кореялик вакилдан Мун Чжэ Иннинг саммит бўйича режалари ҳақида хабардор бўлди, томонлар ўзаро фикр алмашди ва ижобий келишувга эришди", - дея ёзади агентлик. КХДР етакчиси “тегишли қадамларни дарҳол амалга ошириш учун муҳим топшириқлар берди”, дея қайд этилади хабарда.

Агентлик учрашув давомида КХДРнинг ракета ва ядровий дастури муҳокама этилганига ойдинлик киритмаган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Мун Чжэ Ин маъмурияти вакиллари ҳам ҳозирча музокаралар бўйича вазиятни очиқлашмади, уларнинг иддао этишича, учрашув ҳақида ҳали батафсил ҳисоботни олишмаган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • КХДР ва Жанубий Корея 14 йилда илк бор йўл билан туташтирилди 25 ноя, 06:47
  • Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари биргаликда усти очиқ лимузинда айланишди (видео) 19 сен, 13:23
  • Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги музокаралар тўхтатилди 18 мая, 18:26
  • Ким Чен Ин Шимол ва Жанубни бирлаштиришнинг янги тарихини бошламоқчи 06 мар, 10:40
  • Ким Чен Ин Жанубий Корея президентини КХДРга таклиф қилди 10 фев, 18:00
  • Ниҳоят!!! КХДР ва Жанубий Корея ўртасида алоқа ўрнатилди 03 янв, 15:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Пахтакор" футболчиси ОЧЛда порлаши кутилаётган истеъдодлар қаторида эътироф этилди 15 апр, 00:00 672
  • Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео) 14 апр, 23:35 2 668
  • Миржалол Қосимов "Ал-Ҳилол"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди 14 апр, 23:09 1 231
  • Питер Хюистра: "Хатолардан хулоса чиқарамиз" 14 апр, 22:59 1 151
  • Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди 14 апр, 22:37 1 712
  • "Пахтакор" ноҳақ пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқарди 14 апр, 22:09 1 928
  • “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқишга таклиф этади 14 апр, 21:44 1 381
  • Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашуви бўлиб ўтди 14 апр, 21:12 367
  • Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да! 14 апр, 20:44 2 001
  • Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди 14 апр, 20:18 1 590
  • Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди 14 апр, 19:50 1 885
  • Самарқандда официант хўрандадан қасос олди 14 апр, 19:23 2 239
  • Бўлимлар