«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 14:21
ЎЗO‘Z

"Озғин"лар учун қатиқ сувининг фойдаси...

24 фев, 17:10 9 107 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Озғин"лар учун қатиқ сувининг фойдаси... Мен ҳам бошимдан ўтказган бир воқеани мухлислар билан ўртоқлашмоқчиман. Чунки у кимларгадир, ҳатто бир кишига асқотса ҳам жуда хурсанд бўлардим.

Ёшлигимда бўйим новча, елкадор йигит эдим. Ҳатто ётоқхонада бирга турган курсдош дўстларим ҳам менинг қоматимга ҳавас қилишарди. Лекин йиллар ўтиб, жуда озиб кетдим. Буни айниқса, курсдошларимиз билан 20 йиллик юбилей ўтказган кунимиз жуда ёмон ҳис этдим. Ҳатто уялдим ҳам. Чунки узоқ йиллардан сўнг мени кўрган курсдошларим ҳайратдан лол қолишди.

Шунда Лазиза исмли бир курсдошимиз ёнимга келиб, ёшлигида бувиси билан яшагани ва табобатдан анча хабари борлигини айтиб: “Жуда ориқ бўлганлар кунни қатиқ суви билан бошласа, қони тозаланади, танасидаги иссиқ сафро совийди ва камаяди. Қолаверса, у ичаклар ва талоққа дам бериб, ҳазмни осонлаштиради ҳамда семиришга ёрдам беради”, деди.

Уйга келгач, курсдошлар билан дийдорлашувдан бир хурсанд бўлсам, уларнинг аҳволимни кўриб, ачинганнамо қарашларидан изза бўлганимни ўйлаб, хафа бўлардим. Уч-тўрт кун ана шундай ғалати аҳволда юрдим. Охири, Лазизанинг айтганини қилиб кўришга қарор қилдим. Аёлимдан ҳар куни наҳорга қатиқнинг сувини тайёрлаб беришини сўрадим ва ҳар бир кунимни қатиқ суви билан бошлайдиган бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам қатиқ суви ёрдам берди. Танамга эт битиб, қувватга кира бошладим. Ҳозир вазним анча ортган.

Яқинда курсдошларим билан 25 йиллик юбилейни ўтказмоқчимиз. Энди уларнинг ёнига очиқ юз билан бораман. Лазизага ҳам бир йўла ўз миннатдорлигимни билдириб қайтмоқчиман.
Манба: hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 292
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 115
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 97
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 139
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 249
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 56
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 21
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 273
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 53
  • Бўлимлар