«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:32
ЎЗO‘Z

Яхшиликка яхшиликми ёки ёмонлик?

21 фев, 10:00 6 374 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яхшиликка яхшиликми ёки ёмонлик? — Яқинда онамнинг узоқроқ қариндошлари уйимизга меҳмон бўлиб келишди. Тўрт-беш кун бизникида туриб, шаҳардаги тажрибали шифокорларга кўринишди, тиббий текширувлардан ўтгач, қайтадиган бўлишди. Кутилмаганда кечки пайт эр-хотиннинг алланималар устида тортишаётгани қулоғимизга чалинди. Ноқулай бўлса-да, улар ўтирган хонанинг эшигини тақиллатиб, ичкарига кирдим. Аммо гап нимадалигини эшитиб, қотиб қолдим. Уларнинг айтишича, сумкаларидан пул йўқолганмиш. Эри: «Бирор жойга ишлатгандирсан, эслаб кўр», дея хотинини тинчлантирмасин, у, аксинча: «Менинг эсим жойида, пул мана шу ерда турганди. Роппа-роса 500 минг сўм. Пулни атай уйда қолдиргандим. Касалхонадаги ишларимиз битгач, шу пулга шаҳардан бозорлик қилиб қайтмоқчи эдим», деди яна тутақиб.

Аёл шунчалар беандишалик қилаётгандики, оғиз очишимга-да, илож йўқ эди. Хуллас, ўзимни зўрға босдим ва уйимдаги бор пулим — 500 минг сўмни чиқариб, унга узатдим-да, «Мана, олинг, 500 минг сўм. Энди дарҳол чиқиб кетинг», дедим. Эри хижолат бўлиб: «Қўяверинг, ака, хотин зотини биласиз-ку. Қаергадир ишлатганми, фақат эсидан чиқарган. Сиз ўзингизга олманг, узр», деди. Хотини эса тўнғиллай-тўнғиллай, нарсаларини йиғиштира бошлади. Пулни стол устига қўйиб, хонадан чиқиб кетдим. Тўғрисини айтсам, дилим жуда оғриди. Мен уларга уйимдан жой берсам-у, улар раҳмат, дейиш ўрнига туҳмат қилса?!

Эрталаб туриб қарасам, улар йўқ. Кечаси кетдими, кундузими, билмайман. Стол устидаги пулни ҳам олиб кетишибди…

Анча вақтгача бу воқеадан сиқилиб юрдим. Кейинчалик ҳаёт ташвишлари билан ўша воқеани унутгандек бўлдим. Бироқ бир куни кечки пайт бегона киракаш уйимизга келиб: «Сизга омонатингизни олиб келдим», дея бир пакет ташлаб кетди. Очиб қарасам, ўша ўзим берган 500 минг сўм пул ва бир энлик қоғоз. Хатда: «Агар кечиролсангиз, хотинимни кечиринг. У пулни бошқа сумкага солган экан. Уйга келгач, топилди. Ўзи олиб бориб, узр сўрамоқчи эди. Минг афсуски, кеча ундан айрилиб қолдик. Уни кечиринг ва рози бўлинг», деб ёзилган эди.

Хатни ўқиб, елкамдан оғир юк олиб ташлангандек бўлди, аммо ўша кунги воқеани юрагимдан чиқариб ташлолмадим. Энг ёмони, бировга яхшилик қилишдан, айниқса, кимнидир уйга киритишдан қўрқиб қолдим.
Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар