«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:23
ЎЗO‘Z

Тилла ва кумуш тақинчоқлар организм учун фойдали

14 фев, 18:38 11 793 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тилла ва кумуш тақинчоқлар организм учун фойдали Тиббий текширувларда аниқланишича, тилла ва кумуш тақинчоқларнинг ҳар бири алоҳида таъсир кучига эга. Шунинг учун яқин кунларда тилла ёки кумушдан ишланган бирор тақинчоқ харид қилишни режалаштирган бўлсангиз, кўриниши-ю сифатига маҳлиё бўлишдан аввал организмингиз учун қандай таъсир этиши ҳақида ҳам бир ўйлаб кўринг. Зотан, бу иккала металл ҳаммага ҳам бирдек маъқул келавермайди. Демак, хариддан аввал организмингиздаги қайси ҳолатларга эътибор қаратиш кераклигини билиб олинг.

ТОРТИНЧОҚ КИШИЛАРГА…
Мутахассислар тортинчоқ, тез тил топишиб кетолмайдиган ва баъзида ўз-ўзи билан ҳам келиша олмайдиганларга тилла тақишни тавсия этишади. Қолаверса, уларнинг айтишича, бирор тилла тақинчоқдан мунтазам равишда фойдаланганда асаб тизими фаолияти меъёрлашиб, хотира тетиклашар экан. Руҳият тетиклашиб, кайфият кўтарилар, ҳаттоки дадилликка ундаркан.

Шунингдек, қуйидаги касалликлар ёки уларга мойиллик бўлса, тилла тақинчоқ тақиш фойдали:
* бўғимлар, умуртқа поғонасидаги ўзгаришларда;
* юрак-қон томир тизими касалликлари;
* пешоб ажратиш тизими хасталиклари;
* аёллар жинсий аъзолари касалликлари;
* овқат ҳазм қилиш тизими хасталиклари.

КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС?
Асосан, аллергик тошмаларга мойиллиги борлар ёки тиллага алоҳида таъсирчанлиги бўлганларга тилла тақиш тавсия этилмайди. Агар тилла тақинчоқ сизга тўғри келмаса, тери устки қаватида майда қизил тошмалар пайдо бўлади. Бундан ташқари, эркакларга тавсия этилмайди! Эркаклар учун тилла тақинчоқлар тақиш маън этилганлиги айрим диний адабиётларда ҳам келтирилган.

Тиббиётда эса барча турдаги тилла тақинчоқлар, жумладан, тилла узук тақиш эркаклардаги жинсий безлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган. Сабаби, мазкур металл вақт ўтиши билан оксидланиб, кимёвий жараёнларга учрайди. Бу эса эркаклар жинсий фаолиятининг издан чиқиши ва пасайишига олиб келиши мумкин. Аёллар организми гормонлар ҳисобига бу каби жараёнларга чидамли бўлади. Шу сабабли оксидланиш ҳолатлари ҳам у қадар хавф солмайди.

ТАЪСИРЧАН КИШИЛАРГА…
Таъсирчан кишиларга эса мутахассислар кумуш тақишни тавсия этишади. Кумуш металининг ўзига хос инжиқликлари бор, яъни кумушдан ишланган тақинчоқлар фақат ўз эгаси учунгина хизмат қилиб, бошқа қўлга ўтишни ёқтирмайди. Кумуш фойдали хусусиятига кўра, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаб, бактерия ва инфекцияларга чидамлиликни оширади. Шунингдек, бош оғриқлари, зўриқиш, депрессия, сурункали шамоллаш, асаб қўзғалишларида даволовчи таъсирга эга. Кўп диққатни талаб қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғуллансангиз, танангизга хотиржамлик бахш этиш ва асабларингизни тинчлантириш учун, албатта, кумушдан ишланган тақинчоқ таққан маъқул.

КИМГА ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ?
Кумуш тақинчоқ таққанингиздан сўнг тез-тез бошингиз оғриса, енгил бош оғриғи безовта қилса, тушунарсиз ланжлик ва тақинчоқ тақилган соҳада ноаниқ оғриқ кузатилса, билингки, бу металл организмингизга тўғри келмаган.

Бу металлда инсонни феълига кўра ажратиш хусусияти бор.

Агар феъл-атворингизга кўра оғир, тажанг бўлсангиз, у сизни хушламайди. Шунингдек, гипертония касаллигига чалинганларга ҳам кумушдан ишланган тақинчоқлар тавсия этилмайди.

ЭРКАКЛАРГА-ЧИ?
Умумий қувватни меъёрлаштириш, иммунитетни ошириш ва асабийликни енгишда кумушдан ишланган узуклардан фойдаланиш тавсия этилади. Аммо ҳар бир организмнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, кумуш металига ўта таъсирчанлик, аллергия мавжуд бўлса, тўғри келмайди.

КУМУШ ҚОРАЙСА…
Бу металл таркибида рух моддаси бўлиб, ташқи муҳит, намлик, ҳаво ҳарорати таъсирида баъзан ранги қораяди. Шунингдек, организмда бирор касаллик аломатлари бошланаётганда ҳам кумуш ўз рангини ўзгартириши мумкин. Агар кумуш тақинчоқларингиздан фақат бирининг ранги қорайса, бу гормонал ўзгаришлар (ҳомиладорликда кўп кузатилади), жигар фаолияти, кучли ҳаяжон, стресс ёки кучли таъсирга эга антибиотиклар қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига аҳамият беринг.

ТИЛЛА ВА КУМУШНИ БИРГА ТАҚИШ МУМКИНМИ?
Ҳар бир металлнинг фақат ўзигагина тегишли бўлган биоқуввати бўлиб, улар бирга тақилганда бир-бирига тўғри келмаслиги мумкин. Хусусан, кумуш организмни тинчлантириб, асаб қўзғалишларини меъёрлаштирса, тилла, аксинча, фаолликни оширади. Шунга кўра, иккисини бирга тақиш тавсия этилмайди. Йўқса, организмингиз қай бирига мослашишни билмай, турли ҳолатлар келиб чиқиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 1
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 2
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 98
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 366
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар