«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 11:54
ЎЗO‘Z

Атрофингиздаги инсонлар билан муомалангиз ёқимлими?

10 фев, 12:55 6 401 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Атрофингиздаги инсонлар билан муомалангиз ёқимлими? Ҳар ҳил одамлар бўлишади… Айримлар биринчи учраган одамдан ҳеч нарсани аямаса,бошқалардан қишда қор сўраб бўлмайди. Сиз қайси гуруҳ инсонларга кирасиз? Атрофдагилар билар ҳар доим ҳам хушмуомалада бўла оласизми? Бу саволларга қуйидаги тестни ечиб, жавоб топасиз деб ўйлаймиз. Демак саволлар:

1. Чўнтагингизга оз-моз пул тушиб қолди дейлик. Барча пулларингизни дўстларингиз учун совғаларга сарфлай оласизми?
2. Ўртоғингиз ўзининг муаммолари ҳақида гапира бошласа ўзингизни эшитмасликка оласизми?

3. Агар рақибингиз шахмат ёки бошқа ўйинда ёмон ўйнаса, айрим пайтлар у ҳам ютиши учун имконият яратиб берасизми?
4. Одамлар кайфиятини кўтариш учун уларга тез-тез яхши гаплар айтиб турасизми?

5. Қўпол ҳазилларни ёқтирасизми?
6. Кечиримлимисиз?

7. Сизни умуман қизиқтирмайдиган суҳбатни охиригача етказа оласизми?
8. Амалиётда ўз қобилиятингизни тўлиқ ишлата оласизми?

9. Ютқазаётган ўйинингизни тугатмай ташлаб қўя оласизми?
10. Агар ҳақлигингизга ишончингиз комил бўлса ,рақибингиз фикрини эшитишни истайсизми?

11. Илтимосларни бажонидил қондира оласизми?

Натижалар:
Энди 1, 3, 4, 7, 11 саволлардаги «Ҳа» ва 2, 5, 6, 8, 9, 10 саволлардаги «йўқ» жавоби учун бир очкодан жамланг.

8 очкодан кўп: Сиз хушмуомала, атрофдагиларга ёқадиган, одамлар билан келишиб кетадиган инсонсиз. Дўстларингиз кўп бўлса керак. Лекин огоҳлантириб қўяйлик:сиз ҳамма билан келишиб кетиш шарт эмас деб ўйлайсиз.

4 очкодан 8 очкогача: Ҳаммага нисбатан ҳам раҳмдил эмассиз.Айримлар учун ҳамма нарсага тайёрсиз, бошқалар яъни сиз ёқтирмайдиганлар яхшиси сиздан узоқроқ юргани маъқул. Бизнингча одамларни хафа қилиб қўймаслик учун ҳамма билан бирдай муомала қилганингиз маъқул.

4 очкодан кам: Сиз билан суҳбат ҳатто энг яқин кишиларингиз учун ҳам қийин. Дўстларингиз кўпайиши учун одамлар билан яхши муносабатда бўлинг.

Манба: mulohaza.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўнгли очиқ кишимисиз? 26 фев, 13:50
  • Суҳбатлашиш вақтидаги ёмон одатлар 07 апр, 15:39
  • Раҳбарлик қобилиятингиз борми? 28 янв, 12:48
  • Совғалар сиз ҳақингизда сўзлайди 05 ноя, 12:34
  • Лидерлик даражангиз қандай? 25 окт, 19:39
  • Руҳий тест: Умр йўлдошингизни бир қарашидаёқ тушуна оласизми? 26 апр, 13:49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япониянинг 3 ҳудудида фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинди 07 июл, 11:14 1
  • ДХХ Тошкент шаҳрида террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйди 07 июл, 11:13 3
  • Пхеньян: АҚШ билан музокаралар олиб борилмайди 07 июл, 10:50 2
  • Индонезия соҳилларида кучли ер силкиниши рўй берди 07 июл, 10:23 2
  • Дубай хорижлик сайёҳларни қабул қила бошлайди 07 июл, 10:04 0
  • Австралиядаги дўконларда мевалардан яна игналар чиқмоқда 07 июл, 09:43 115
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди 07 июл, 09:22 125
  • Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади 07 июл, 09:00 294
  • Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди 07 июл, 08:36 363
  • Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди 07 июл, 08:13 331
  • Тўрт ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди 07 июл, 07:49 339
  • Бўстонлиқда мансабдорлар бўш турган ерга сохта ҳужжат тайёрлаб бергани учун 41100 доллар олган 07 июл, 07:30 258
  • Бўлимлар