«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:24
ЎЗO‘Z

Олимлар xуррак отишнинг энг катта хавфини маълум қилишди

04 фев, 00:20 7 821 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар xуррак отишнинг энг катта хавфини маълум қилишди Уйқу вақтида кислород етишмаслиги деменция (фикрлаш қобилиятининг заифлашиши) ривожланиши хавфини 3 марта оширар экан. Буни Квинсленд университети (Австралия) олимлари аниқлашди.

Уйқудаги апноэ – нафас олиш бузилиши ва xуррак отиш билан кечувчи касалликка эга одамлар хатар гуруҳига кирадилар, чунки кислород очлиги миянинг баъзи соҳалари дегенерациясига (заифлашиш) олиб келади. Жумладан, эътибор ва таълим учун жавобгар соҳалардаги ҳужайралар ўлади.

Профессор Элизабет Коулсон бошчилигидаги олимларнинг фикрича, апноэнинг эрта босқичда даволаниши деменциянинг энг кенг тарқалган шакли – Альцгеймер касаллиги ривожланишини тўхтатиши ёки олдини олиши мумкин. Мутахассисларнинг аниқлашича, бу касалликнинг биринчи аломатлари кекса одамларда апноэ пайдо бўлганидан тахминан 10 йил ўтиб кузатилади.

Энди олимлар тадқиқотга 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган одамларни жалб қилишмоқчи: улар апноэнинг даволаниши деменциянинг олдини олиши-олмаслигини аниқлашмоқчи.

Уйқудаги апноэ учун ўпка шамоллатилишининг 10 сониядан кўпроққа тўхташи хос бўлиб, унда кишида кундузги уйқучилик пайдо бўлади, сурункали чарчоқ синдроми ривожланади, хотира ва онг заифлашади. Апноэ қоидага кўра кучли xуррак отиш билан кечади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 174
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 58
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 197
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 152
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 321
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар