«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:59
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионатида баландликка сакраш бўйича 1-ўринни эгаллади

02 фев, 08:03 6 359 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионатида баландликка сакраш бўйича 1-ўринни эгаллади Ўзбекистонлик Надия Дусанова Теҳронда старт берилган Осиё чемпионатида баландликка сакраш буйича 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди, спортчимиз баландликка сакраш бўйича 1.87 м кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақида Енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати KUN.UZ'га хабар берди.

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 31 январь куни Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Теҳронга йўл олганди. Спортчиларимиз 1-3 февраль кунлари Эрон пойтахтида дунёнинг 23 мамлакатидан келган 300 дан зиёд спортчи билан беллашувга киришди.

Мазкур Осиё чемпионатида 26 соврин (13 таси - эркаклар, 13 таси аёллар орасида) ўз эгаларига топширилади. Дастур 60, 400, 800, 1500 ва 3000 метрга югуриш (60 метр тўсиқлар орқали), 4X400 эстафетаси, лангарчўп билан сакраш, баландликка сакраш, узунликка сакраш, ядро улоқтириш ва бошқаларни ўз ичига олган.

Енгил атлетика бўйича иншоот ичида ўтказиладиган Осиё чемпионати 2004 йилдан буён жаҳон чемпионатлари каби икки йилда бир марта ўтказилади. Теҳрон учинчи марта (2004, 2010, 2018 й.) Осиё чемпионатини қабул қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, аёллар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда майдонда фақат аёллар - спортчиларнинг ўзлари, ҳакамлар, техник ва маъмурий персонал бўлади. Аёллар ўртасидаги мусобақалар куннинг биринчи ярмида, эркаклар ўртасидаги мусобақалар эса иккинчи ярмида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 10 спортчидан ташкил топган:
1. Сергей Дементьев (ядро улоқтириш);
2. Григорий Камуля (ядро улоқтириш);
3. Дмитрий Мельситов (баландликка сакраш);
4. Жавоҳир Нориев (узунликка ва учталик сакраш);
5. Надия Дусанова (баландликка сакраш);
6. Сафина Саъдуллаева (баландликка сакраш);
7. Роксана Худоёрова (узунликка ва учталик сакраш);
8. Елена Смольянова (ядро улоқтириш);
9. Нигина Шарипова (60 м);
10. Александра Юркевская (бешкураш).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 96
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 146
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 235
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 480
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар