«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 08:16
ЎЗO‘Z

АҚШ «Кремль ҳисоботи»ни эълон қилди. Рўйхатда Усмонов ва Абрамович ҳам бор

30 янв, 16:04 4 599 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ «Кремль ҳисоботи»ни эълон қилди. Рўйхатда Усмонов ва Абрамович ҳам бор АҚШ Молия вазирлиги «Кремль ҳисоботи»ни эълон қилди, дейилади Kun.uz хабарида. Рўйхатда россиялик 96 тадбиркор ва 114 сиёсатчи бор.

Таъкидланишича, рўйхат санкция кўринишида эмас ҳамда унга киритилган шахсларга нисбатан қандайдир чекловлар жорий этилишини назарда тутмайди.

Қайд этилишича, рўйхатдан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, молия вазири Антон Силуанов, энергетика вазири Александр Новак, иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев бор. Бундан ташқари, рўйхатга Россия маданият вазири Владимир Мединский, мамлакат бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович, ФВВ раҳбари Владимир Пучков, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров киритилган.

Хабарларга кўра, АҚШ Молия вазирлигининг «Кремль ҳисоботи»га Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев ҳам киритилди.

Шунингдек, ҳисоботда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков, президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно, Путиннинг ёрдамчиси Владислав Сурков, тадбиркорлар Алишер Усмонов, Роман Абрамович, Сулейман Керимов ва «Лаборатория Касперского» асосчиси Евгений Касперский номи тилга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Қўшма Штатларнинг санкциялар дастури Россия «провокацион ва беқарорлаштирувчи» ҳаракатларни тўхтатмагунга қадар давом этиши ҳақида маълум қилганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг янги ҳукумати таркиби эълон қилинди 22 янв, 09:40
  • Путин ва Медведев 2018 йилда қанча даромад олгани маълум бўлди 13 апр, 18:31
  • Forbes энг нуфузли россияликлар рейтингини тузди. Алишер Усмонов нечанчи ўринда? 30 авг, 20:27
  • “Путиннинг янги арзандаси” ҳақида маълум қилинди 25 авг, 21:28
  • Туркия энергетика вазири: Россия билан иқтисодиётдаги барча лойиҳалар қайта кўриб чиқилади 27 июл, 06:00
  • Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг товус билан селфиси Рунетни «портлатди» (фото) 23 ноя, 16:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон конституцияси қайта ёзиб чиқилмоқда 02 дек, 08:00 0
  • Фаррух Зокиров «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан тақдирланди 02 дек, 07:30 110
  • Қорабайир зотдор отлари Қашқадарёдан Тошкентгача юриб боради (фото) 02 дек, 07:00 168
  • Хитойнинг «Чанъэ-5» зонди Ойга қўнди 02 дек, 00:30 328
  • 300 килоли одамни кран ёрдамида уйидан олиб чиқишди 01 дек, 23:44 800
  • Оскарга муносиб. Келин асал ойидан сўнг фош бўлди 01 дек, 23:00 619
  • «Нефтчи» – «Турон» ўйинидаги тартибсизлик иштирокчиларидан 8 киши қўлга олинди 01 дек, 22:22 417
  • Apple iPhone’ларнинг «сув ўтказмаслиги» сабаб 10 млн евро жаримага тортилди 01 дек, 21:50 484
  • Тадбиркор фойдасига 187 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди 01 дек, 21:25 316
  • Қиш кунларида фарзандлар таъминоти ҳар қачонгидан долзарбдир 01 дек, 21:00 451
  • «Қалпоқ»даги Мараймамат — Раҳмонали Суропов шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди 01 дек, 20:40 1 249
  • Болливуд қироли Шохруҳ Хон қандай яшайди? (фото) 01 дек, 19:30 1 123
  • Бўлимлар