«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:53
ЎЗO‘Z

7 жойдан маош оладиган Раматов навбатдаги лавозимида текинга ишлайди

25 янв, 20:03 4 500 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
7 жойдан маош оладиган Раматов навбатдаги лавозимида текинга ишлайди Бугун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси президенти этиб сайланган Очилбой Раматов янги иш жойида текинга ишлашини маълум қилди.

У футбол соҳаси вакилларига мурожаат қилиб, яхши пул топиш учун яхши ишлаш кераклигини таъкидлаган.

«Футболни яхши кўрадиган одам фақат футбол ҳақида ўйлаб, шунинг ичида яшаши керак. Шу ердан пул топиши керак, пул топишнинг бошқа жойларини қилиши керак эмас.

Мени ҳайдаб юборсанглар, бошқа касбим бор, бошқа ишларимни қилиб, бола-чақамни боқа оламан. Сизлар эса фақат футбол билан шуғуллана оласизлар.

Мен бу лавозимда ойлик олмайман. Мен президентимиз шу ерга жўнатгани учун келдим, сизларга ёрдам бермоқчиман. Сизлар қўл кўтариб, тасдиқладингизлар. Сизларни ҳеч ким мажбурламади.

Менинг ҳамма нарсам бор, 7 жойдан ойлик оламан, фақат боксда ва футболда эмас. Юртбошимиз шуларга ёрдам бер, деб жўнатди.

Ўзим ҳам ҳамиша футболимиз учун қайғурганман. Бу масъулиятли иш.

Болаларимизни тарбиялаймиз. Яхши мингта футболчи чиқарамиз. Улар ҳеч нарсадан камчилик кўрмаслиги керак. Эвазига барқарор ўйнаб беришсин», дейди Раматов.

Маълумот учун, Очилбой Раматов 2002 йилдан буён «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бошқарув раиси ҳисобланади. У 2016 йилнинг декабридан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари.

Раматов шунингдек, 2006 йилдан буён Ўзбекистон бокс федерацияси президенти ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар