«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:07
ЎЗO‘Z

Президент топшириғи: «Терма жамоа 2020 йилги Олимпия ўйинлари, 2022 йилги ЖЧга чиқиши керак»

25 янв, 16:15 5 501 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент топшириғи: «Терма жамоа 2020 йилги Олимпия ўйинлари, 2022 йилги ЖЧга чиқиши керак» Айни пайтда Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Конференцияда ЎФФ бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номлангани маълум қилинди, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари ҳисобот сайлов йиғилиши давомида маъруза қилган.

«Мен давлатимиз раҳбари билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз», деб айтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти.

Очилбой Раматовнинг айтишича, Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаси 2020 йилги Олимпия ўйинлари ҳамда 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши керак. «Бу Президент топшириғи», дея таъкидлаган у. Ушбу топшириқларнинг ижроси давлат раҳбари томонидан айнан Очилбой Раматовга юклатилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бунинг учун терма жамоалар ва футболчиларга ҳамма шароит яратилиши, миллий терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини маълум қилган. «Федерацияда пул бўлади, бундан хавотир олманг, — деб айтган у. — Биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам берадиганлар бор».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар