«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:24
ЎЗO‘Z

ЎФА президенти Очилбой Раматов: "Ўзбек футболи араб футболидан ҳам ортда қолди"

25 янв, 12:57 5 737 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФА президенти Очилбой Раматов: "Ўзбек футболи араб футболидан ҳам ортда қолди" Бугун, 25 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги президенти этиб сайланган Очилбой Раматов ўзбек футболининг оғриқли нуқталарини тилга олиб ўтди.

Янги раҳбар ўтган давр мобайнида Ўзбекистондаги футбол стадионларига мухлислар ташрифи кескин камайиб кетганини қайд этиб ўтиб, буни раҳбарият «пастга тушиб ишламасдан, фақат Тошкентда ўтиргани» билан изоҳлади.

«Ҳамма футболчи Тошкентдаги жамоаларга йиғилди. Вилоятлардаги футбол ўлди.

Бу вақтда эса бошқа давлатларда, масалан, араб давлатлари тўғри иш олиб борди, ҳакамликка эътибор қаратилди. Улар ватан учун футбол қанчали кераклигини ҳис қилиб ишлашди. Мана, энди улар биздан ўтиб кетди. Биз эса позицияларимизни йўқотдик.

Ўйинларга томошабин келмай қўйди. Нега? Томошабин келмаса, нега керак футбол? Бу оммавий спорт тури. Иш кунида чарчаган одамлар учун ҳордиқ чиқариш воситаси бўлиши керак. Ёшлар вақтини ёмон ишлар билан ўтказмаслиги учун. Футбол - одамлар учун бўлиши керак.

«Пахтакор» стадионига бир вақтлар 50-55 минг киши келарди. Қани энди ўша мухлислар?

Чунки, бизнинг футболда «ўйин» кўп. Футбол эмас, бошқача ўйин», - дея Очилбой Раматовнинг сўзларини келтиради «Трибуна» мухбири.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 0
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар