«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:54
ЎЗO‘Z

Марказий банк энг кўп валюта сотилган ва харид қилинган ҳудудларни маълум қилди

19 янв, 22:20 6 771 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк энг кўп валюта сотилган ва харид қилинган ҳудудларни маълум қилди ​Марказий банк ўтган йилда сотилган ва харид қилинган хорижий валюта тўғрисида маълумотларни маълум қилди. 2017 йил сентябрь-декабрь тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 миллион долларни сотиб олишди.

"Аҳолидан хорижий валютани солиб олиш операциялари асосий улуши Тошкент — 32 фоиз%, Самарқанд — 10 фоиз, Фарғона — 9 фоиз%, Андижон — 8 фоиз, Наманган — 7 фоиз тўғри келади", — деб таъкидлашди Марказий банкда.

Валютани аҳолига сотишга келадиган бўлсак, Ўзбекистон банклари аҳолига 56 миллион доллар сотишган. Бу жараён тўрт ой давомида доимий ижобий динамикага эга бўлди: сентябрда — 3,9 миллион доллар, октябрда — 11,9 миллион доллар, ноябрда — 17,8 миллион доллар, декабрда — 22,3 миллион доллар.

"Чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш ҳажмининг ойма-ой ўсиши, импорт қилувчи хусусий тадбиркорларнинг норасмий бозордан банк секторига ўтиши билан изоҳланади, уларнинг умумий сотишдаги улуши 60 фоиз ёки 33,5 миллион долларни ташкил қилди", — дея маълум қилишди Марказий банкда.

Банкларда доллар сотиб олиш бўйича етакчи бўлган ҳудудлар бу: Тошкент — 48 фоиз, Тошкент вилояти — 12 фоиз, Наманган ва Фарғона — 9 фоиз, Хоразм — 7 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилганди. Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланишда чет эл мамлакатларида ҳеч қандай чекловлар йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар