«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:57
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди: уларнинг аксари наманганликлар

19 янв, 10:40 7 390 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди: уларнинг аксари наманганликлар 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе областида содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон президенти топшириғига кўра бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.

Куни кеча Актўбе области Ирғиз тумани ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг 1068 кмда Калибой аҳоли яшаш пунктидан 10 км узоқликда йўловчи автобус ёниб кетди. Setra русумли автобус (дастлабки хабарларда бу «Икарус» бўлгани айтилганди) бошқа транспорт воситаси билан тўқнашмаган, ҳаракатланаётган вақтида аланга олган, деб ёзмоқда Кун нашри.

Автобус Қозоғистон жанубидан Россиянинг Қозон шаҳрига йўл олганди. Автобусда жами 57 киши бўлган, фақат 5 киши ундан чиқа олган, қолган 52 киши ҳалок бўлган. ОАВда қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Омон қолган 5 кишидан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани маълум. Айни вақтга келиб уларнинг шахси аниқланган. Улар 1988 йилда туғилган Аҳрор Исаков ва 1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзааҳмедов бўлиб, уларнинг иккиси ҳам Наманган вилоятида истиқомат қилишади.

Махсус комиссия таркибидаги манба Kun.uz нашрига маълум қилишича, айни вақтда автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 31 нафарининг шахси аниқланган. Уларнинг аксар қисми Наманган вилоятидан бўлган.

Яқин вақтлар ичида шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар