«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:37
ЎЗO‘Z

Пишлоқ юрак-томир касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради

19 янв, 12:31 9 784 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пишлоқ юрак-томир касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради Яқинда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳар куни бор-йўғи 40 граммдан пишлоқ истеъмол қилиш инсульт ривожланишининг ва юрак ишемик касалликларининг олдини олиши мумкин эканлигини тасдиқлади.

Парҳезшунослар узоқ йиллар пишлоққа нисбатан мунозарали муносабатда бўлган: бир томондан — унинг таркибида холестерин миқдорини кўтарувчи, атеросклероз ва юрак-томир касалликлари хавфини оширувчи тўйинган ёғлар кўп, бошқа томондан — унинг таркиби организм учун фойдали бўлган оқсиллар, кальций ва пробиотиклардан ташкил топган.

Хитой ва Нидерландия олимлари гуруҳи томонидан ўтказилган бир неча тадқиқот натижаларидан кейин улар, мунтазам равишда пишлоқ истеъмол қилувчи кишилар пишлоқни умуман истеъмол қилмаган ва кам истеъмол қилувчиларга қараганда юракнинг ишемик касалликлари билан 14% , инсульт билан эса 10% кам касалланган деган хулосага келди.

Шу билан биргаликда тадқиқот муаллифлари пишлоқ истеъмол қилиш ва юрак-томир касалликларининг ривожланиши орасига — агар сиз ҳар куни катта бўлакдан пишлоқ емасангиз, унда инсультнинг пайдо бўлиш хавфини камайтира олмайсиз (ёки аксинча) каби тўғри боғлиқлик ўрнатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтди.

Меъёрини билиш муҳим: худди шу тадқиқотларга кўра, энг яхши кўрсаткичлар бир кунда 40 граммга яқин пишлоқ истеъмол қилувчи одамларда бўлган.

Гарчи олимлар пишлоқ истеъмол қилиш ва касалликлар хавфининг камайиши орасидаги боғлиқликни аниқлай олмаган бўлса ҳам, доктор Алан Стюарт ҳамма гап пишлоқнинг таркибидаги пробиотиклар ва конъюгирланган линол кислотасининг юқори даражасида деб тахмин қилади.

Биринчиси яллиғланиш жараёнларини камайтиради, кислоталар эса ёмон холестерин даражасини пасайтириш ва яхши холестерин даражасини кўтариш хусусиятига эга.

Олимлар тадқиқотларни давом эттириш ва нафақат пишлоқнинг, балки унинг бошқа навларининг ҳам фойдасини ўрганиш ниятида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 131
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 309
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 121
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 97
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар