«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:51
ЎЗO‘Z

Шаҳноза Мирзиёеванинг курсдоши: “Унинг xаёлида ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган!”

19 янв, 09:10 13 065 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳноза Мирзиёеванинг курсдоши: “Унинг xаёлида ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган!” Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хабарни сайтимиз билан бир қаторда, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга жойлаштирганимиздан сўнг, кўплаб илиқ фикрлар билдирилди. Ўз мулоҳазаларини баён этаётганлар Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсати, адолатли қарорлари, халқ манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан одамлар ишончини оқлагани, унинг қизи ҳам отасининг тарбиясини олиб, изидан боришини ёзишмоқда. Улар орасида Шаҳноза Мирзиёева билан бирга ўқиган курсдошининг фикрлари эътиборимизни тортди.

“Жуда яхши бўлибди, ҳақиқий муносиб кадр! Бу қиз билан мен 4 йил курсдош бўлганман, у пайт дадаси Бош вазир эди. Шунга қарамасдан жуда тарбияли ва ақлли қиз эди. Ҳозир ҳам шундайлигига шубҳам йўқ!

Ота-онаси пастроқ лавозимларда ишлайдиганларнинг фарзандлари ўқишда нималар килмасдию лекин Шаҳноза, ҳатто, дарс қолдирмасди. Умуман, ҳеч кимдан ажралмай, конспект ёзиб келарди, шу характерига барча ўқитувчилар ҳам уни жуда ҳурмат қиларди.

Мен аминман-ки, у ҳозирги лавозимида зўр ишлайди. Чунки, унинг xаёлида ҳеч қачон ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган. Устига-устак жудаям ақлли, шундай объектив, ташқи факторларга қарам бўлмаган инсон натижа беришига аминман”, деб ёзади Шаҳноза Мирзиёеванинг собиқ курсдоши Отабек Турсунхўжаев.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: “Диний мактаб ва мадрасалар ташкил этилади” 22 фев, 12:08
  • Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева шарафига қабул маросими ташкил этилди 20 фев, 09:45
  • Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди 19 фев, 10:48
  • Вазир ўринбосари ректор бўлди 14 фев, 19:16
  • Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи куни аниқ бўлди 31 мар, 11:01
  • Шавкат Мирзиёев Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректорини мукофотлади 23 фев, 15:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 560
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бўлимлар