«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:40
ЎЗO‘Z

Фарғонада пора талаб қилган журналист қўлга олинди

11 янв, 14:30 6 495 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада пора талаб қилган журналист қўлга олинди Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган "Тафсилот-пресс" газетаси бош муҳаррири ўринбосари Н. Ашуров Фарғонадаги тиббиёт муассасалари ва боғчаларда захира режасида кўрсатилган ҳажмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яратилмагани ҳолатини газетада ёритмаслик учун 1минг 500 доллар АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган, деб хабар қилмоқда Ўбекистон миллий ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Ашуров Фарғона вилоятидаги халқ таълими ва тиббиёт муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, озиқ-овқат захирасини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юборилади. У Фарғона туманидаги 32 ва 3-мактабгача таълим муассасаларида захира режасида кўрсатилган ҳажмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилмаганлиги ҳолатини матбуотда ёритмаслик эвазига товламачилик йўли билан 1 минг 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Ашуровни қўлга олиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона шаҳар ва Фарғона туман бўлими ходимлари, Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона тумани бўлими ходимлари жалб қилинган.

2017 йил 19 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.Ашуров Фарғона шаҳридаги "Дўстлик" меҳмонхонаси ёнида 800 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан "Тафсилот-Пресс" газетаси бош муҳаррири ўринбосари Н.Ашуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми "а" банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар