«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 04:35
ЎЗO‘Z

Президент кўрсатилаётган коммунал хизмат билан танишиб, одамлар билан мулоқот қилди

05 янв, 16:19 5 677 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент кўрсатилаётган коммунал хизмат билан танишиб, одамлар билан мулоқот қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига уюштирган ташрифи чоғида Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Шу ерда Янгийўл шаҳринининг Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.

Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳудудда 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.

Президентга тақдим қилинган лойиҳаларда шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш дастури, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш, Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик тизимини такомиллаштириш каби маълумотлар ўрин олган.

Давлат раҳбари “Файзли” маҳалласи профилактика инспектори уйида бўлди.

Аҳоли билан мулоқот қилди.

Президент Янгийўл шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларни тўлиқ таъмирлаш, 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бўлиб, “Highway Logistics” логистика маркази фаолияти билан танишган эди.

Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Уй-жой коммунал соҳасига доир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди 23 фев, 08:03
  • Президент Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида. Аҳвол оғир, вазият талаб даражасида эмас 05 янв, 21:38
  • Президент вазирларга уйма-уй юриб аҳвол билан танишишни таклиф қилди 03 окт, 10:11
  • Шавкат Мирзиёев профилактика инспектори хизмат хонасидан Хоразмга алоқага чиқди 08 июл, 21:56
  • Шавкат Мирзиёев Ватанпарвар маҳалласи аҳолиси билан суҳбат қурди 16 июн, 17:18
  • Шавкат Мирзиёев ўз топшириқлари ижроси қай даражада таъминланаётганини текширди 31 мар, 11:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лавров аралаш никоҳдан туғилган болаларга автоматик равишда Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди 16 окт, 00:17 151
  • Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишни бошлайди 15 окт, 23:58 161
  • Толиблар Афғонистонда янги Олий суд тузилганини эълон қилди 15 окт, 23:33 202
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди 15 окт, 23:03 187
  • Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда 15 окт, 22:38 292
  • Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" 15 окт, 22:36 287
  • Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 15 окт, 22:15 321
  • Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди 15 окт, 21:50 238
  • Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" 15 окт, 21:49 346
  • Бунақаси бўлмаган: БAAда ноёб ўғирлик содир этилди 15 окт, 21:30 523
  • АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда 15 окт, 21:06 306
  • U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин 15 окт, 21:01 314
  • Бўлимлар