«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:33
ЎЗO‘Z

ИШИДнинг Суриядаги отрядлари бошлиқларини кимлар ўқитгани маълум бўлди!

02 янв, 21:24 6 407 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ИШИДнинг Суриядаги отрядлари бошлиқларини кимлар ўқитгани маълум бўлди! Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимов айтишича, Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳарбий қисмлари бошида Яқин Шарқ ва Ғарб мамлакатларидан келган инструкторлар томонидан ўқитилган қўмондонлар турган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Суриядаги воқеалар бошланиши билан бош штаб муҳитни кузатган ва ушбу гуруҳлар ҳаракатларининг тактикаси ўзига хослигини билган. Герасимов улар террорчилик ҳаракатларидан ташқари, тактик усулларни ҳам қўллашини айтди.
«Ушбу ноқонуний қуролли гуруҳлар бошида қатор Яқин Шарқ ва Ғарб мамлакатларидан келган инструкторлар томонидан махсус ўқитилган қўмондонлар турган. Ироқ армиясининг собиқ офицерлари ҳам бўлган», — деди Герасимов.

Бундан ташқари, генерал жанговар ҳаракатлар чоғида террорчилар Ироқ ва Сурия армиясининг катта миқдордаги қурол-яроғ ва техникасини қўлга киритганини айтди.
«Танк ва зирҳли машиналарнинг ўзи уларда 1,5 мингтагача бўлган. Қўшимча равишда тахминан 1,2 мингта қурол ва миномёт. Бу мунтазам армия эди, деса ҳам бўлади», — дея таъкидлади Герасимов.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Манба: daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар