«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 05:36
ЎЗO‘Z

Балиқ мойи асабни тинчлантиради, оздиради, ёшартиради ва…

15 дек, 16:32 29 358 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Балиқ мойи асабни тинчлантиради, оздиради, ёшартиради ва… Балиқ инсон организмини тозаловчи, кўз нурини равшан қилувчи, суяк ва тишларни мустаҳкамловчи шифобахш таом сифатида қадимдан севиб истеъмол қилинади. Айниқса, тез ҳазм бўлиши ва парҳезбоплиги балиқнинг қийматини янада оширади. Балиқ гўшти таркибида жуда кўп витамин ва микроэлементлар сақланиши туфайли биологик қиймати ҳам мол ва қўй гўштидан юқори туради. Балиқ гўштининг 100 граммида инсон саломатлиги учун керак бўладиган бир кунлик — 0,2 миллиграмм йод сақланади.

АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ
Балиқ мойидаги D витамини организмга кальций ва фосфорнинг ўзлашишини фаоллаштиради. D витаминисиз кальцийга бой маҳсулотлар ҳам фойдасиз бўлади. Айниқса, қиш мавсумида. Чунки D витамини қуёш нури таъсирида организмга синтезлашади. Бундан ташқари, D витамини асаб системасини тинчлантиради ва тутқаноқ тутиб қолишидан асрайди.

БАЛИҚ МОЙИДАГИ РЕТИНОЛ ЙИРИНГЛАГАН ЯРАНИ ДАВОЛАЙДИ
Ретинол — А витамини кўз, шилимшиқ безлар, шиллиқ пардалар, тери қоплами, соч илдизи, тирноқ қатлами ва жароҳатли органлар учун тенгсиз шифобахш элементдир. Маълумки, юқорида келтирилган организмларда А витамини етишмаслиги оқибатида қуруқлашиш, ёрилиш, яллиғланиш ва пўст ташлаш ҳолатлари кузатилади. Бу ҳолатдан қутулиш учун эса сизга балиқ мойи ёрдам беради. Ҳаттоки газаклаган, йиринглаган жароҳатни даволаш учун ҳам бу мойдан фойдаланиш мумкин. У йирингни тозалаб, жароҳатнинг тез битишига ёрдам беради.
Соч ва тирноқларни ўз ҳолига қайтариш учун ҳам балиқ мойидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ундан ҳар куни 1 маҳал, ухлашдан олдин соч ва тирноқларингизга ниқоб тортсангиз, кифоя.
А провитаминининг ёрдами билан танадаги аллергияни ҳам даф қилиш мумкин. Бунинг учун аллергия тошмаларига балиқ мойи суртсангиз, ундан халос бўласиз.

БАЛИҚ МОЙИ — ОЗДИРУВЧИ ВА ЁШАРТИРУВЧИ ДАРМОНДОРИ
Яқинда олимлар балиқ мойининг ортиқча вазндан халос этиш қудратига эгалигини аниқлашди. Бу эса унинг баҳосини янада кўтарди. Бунинг учун 2-3 ой давомида ҳар кеча ухлашдан олдин балиқ мойидан 1 чой қошиқча ёки дорихоналардаги капсулалардан 1 донадан ичиб ётсангиз, кифоя.
Бундан ташқари, балиқ мойи ёшартирувчи ва сурункали касалликларни даф қилувчи модда сифатида қадрланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 284
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 105
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 96
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 139
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 247
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 93
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 19
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 43
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 53
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 76
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 37
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 267
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 70
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 83
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 122
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 34
  • Бўлимлар