«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2021, 15:14
ЎЗO‘Z

Жасурбек Иброҳимов иши бўйича суд ҳукми ўқилди

30 окт, 19:29 7 478 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасурбек Иброҳимов иши бўйича суд ҳукми ўқилди Бугун, 30 октябрь, душанба куни Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан суд жараёни якунланди ва ҳукм ўқилди. «Kun.uz» мухбири маълумот беришича, Миробод туман суди айбланувчи Исломбек Тўлагановни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган.

Ислом Тўлаганов Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» пункти билан (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбланганди.

Суд Жасурбек Иброҳимов 3 май куни олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган деган хулосага келган.

Прокурор судда Тўлагановни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўллашни сўраганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида тиббиёт коллежи талабалари ўртасидаги муштлашув оқибатида улардан бири ҳалок бўлиши жамоатчилик муҳокамасида бўлди. 3 май куни рўй берган муштлашув оқибатида оғир тан жароҳатланган Жасур Иброҳимов бир ой давомида шифохонада бўлган, у 5 марта операция қилинганди. Аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади ва у 1 июнь куни вафот этди

Бу воқеа жамоатчиликда катта резонанс келтириб чиқарди. Тошкент шаҳри аҳолиси адолатли тергов ўтказилиши ва айбдорлар жазоланишини сўраб имзо йиғди.

Боровский коллежи ушбу воқеалар ортидан ёпилди.

Исломбек Тўлаганов июнь ойи бошида ҳибсга олинганди. Ушбу жиноят бўйича тергов жараёнини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев шахсан назоратига олди. Иш бўйича илк суд эшитуви 26 сенятбрь куни Миробод тумани судида бўлиб ўтди.

Суд можаро иштирокчиларининг ота-оналари, гувоҳлар, суд тиббий экспертларининг кўрсатмалари тингланди. Суд жараёни иштиркочиларининг кўрсатмалари бир-бирига зид бўлар ва чалкашликлар юзага келарди.

Охирги суд йиғилишида ҳам жабрланувчининг адвокати Лола Исмоилова прокурор айблов хулосаларига эътироз билдириб, ишни гуруҳ бўлиб калтаклаш сифатида таснифлаш кераклигини айтди. Адвокат жанжалнинг барча иштирокчиларини жазолашни сўради.

Судланувчининг адвокати эса можаро Жасур Иброҳимов айбдор бўлганини айтиб, унинг ўлимига шифокорларнинг бепарволиги сабаб бўлганини келтирди ҳамда ҳимоясидаги шахсни дарҳол озод қилишни сўради.

1999 йилда туғилган Исломбек Тўлаганов Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» пункти билан (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбдор деб топилди ва унга 6 йиллик қамоқ жазоси белгиланди (умумий тартибдаги колония).

Юқоридаги модда 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутади, вояга етмаганлар учун - 7 йилгача.

Томонлар суд ҳукмидан норози бўлса, белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида юқори турувчи идорага мурожаат қилиши мумкин.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбланиб, 6 йилга қамалган йигит озодликка чиқарилди 11 апр, 19:05
  • Жасур Иброҳимовнинг ўлимида айбдор деб топилган Исломбек Тўлаганов: Ўзбекистон Президенти ва халқидан узр сўрайман 31 окт, 12:06
  • Жасурбек иши: Прокурор олти йил жазо муддати тайинлашни сўради 26 окт, 10:55
  • Исломбек Тўлагановга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин 25 окт, 11:52
  • Тезкор хабар! П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ишдан олинди 06 июн, 17:25
  • ИИВ Жасурбек Иброҳимов ишини алоҳида назоратга олди 04 июн, 13:23
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан 04 дек, 14:55 0
  • Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган 04 дек, 14:33 2
  • “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! 04 дек, 14:04 3
  • Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда 04 дек, 13:37 53
  • Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади 04 дек, 13:07 99
  • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али 04 дек, 12:30 146
  • Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули 04 дек, 12:00 168
  • Саакашвили давлат пулини ўзлаштирганлик бўйича суд қилинмоқда 04 дек, 11:27 197
  • 5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади 04 дек, 10:57 224
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади 04 дек, 10:30 189
  • Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди 04 дек, 10:15 355
  • Россияда шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади 04 дек, 10:11 270
  • Бўлимлар