«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:47
ЎЗO‘Z

Исломбек Тўлагановга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

25 окт, 11:52 6 745 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исломбек Тўлагановга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин Кеча, 24 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида 1999 йил 11 декабрда туғилган Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан навбатдаги суд мажлиси ўтказилди.

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси бўлган Жасурбек “қорин бўшлиғи соҳасидаги аъзоларининг тўмтоқ жароҳати, ўн икки бармоқли ичагининг кўплаб жароҳатлари, ўнг буйрак лати жароҳатларидан кейинги холецистит, панкреонекроз, перитонит” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказида жорий йилнинг 1 июнь куни вафот этган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жасурбек Иброҳимовнинг оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани туфайли Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан Исломбек Тўлагановга (1999 й.т.) нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Бугун ўтказилган суд мажлисида сўзга чиққан туман прокурори ўринбосари Бахтиёр Акромовнинг таъкидлашича, судланувчи Исломбек Тўлагановга қарши очилган жиноят ишига алоқадор барча гувоҳларнинг маълумотлари эшитилган ва барча материаллар ўрганиб чиқилган.

Бахтиёр Акромов Исломбек Тўлагановни юқорида қайд этганимиздек, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топишни ва жазо сифатида уни 6 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради.

Энди 27 октябрь куни ўтказиладиган навбатдаги суд мажлисида жабрланувчи Жасурбек Иброҳимов ва айбланувчи Исломбек Тўлагановнинг адвокатлари чиқиш қилиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 1
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар