«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:47
ЎЗO‘Z

Футзал. Ўзбекистон ОЧ саралашини ғалаба билан бошлади

15 окт, 21:41 5 470 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Футзал. Ўзбекистон ОЧ саралашини ғалаба билан бошлади Эроннинг Табриз шаҳрида бугун, 15 октябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари старт олди.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон термаси бугун ОЧ саралашидаги иштирокини Непалга қарши ўтказди.

Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари якунда 14:1 ҳисобида зафар қучиб, саралашни йирик ғалаба билан бошлади.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 1-тур
15 октябрь, якшанба

Ўзбекистон – Непал 14:1

Голлар:
Дилшод Раҳматов (1, 8, 22), Фарҳод Абдумавлонов (2), Даврон Чориев (3, 24), Даврон Абдураҳмонов (5), Артур Юнусов (13, 13), Анасхон Раҳматов (26), Ҳусниддин Нишонов (33), Саураб Магар (35 – автогол) Дилмурод Шавкатов (39, 39) – Сураж Раут (22)

Ўзбекистон
(биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.

Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Даврон Абдураҳмонов, Акмал Ҳарзатқулов, Ҳусниддин Нишонов.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги турни эртага, 16 октябрь куни Туркманистон футзалчиларига қарши ўтказади. Қуйида қолган ўйинлар анонси билан танишинг:

16 октябрь, душанба
15:30 Непал – Қирғизистон
18:00 Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба
15:30 ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон
18:00 Туркманистон – Непал

Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 0
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 2
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 394
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 197
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 86
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 379
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар