«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:20
ЎЗO‘Z

Жасурбек Иброҳимов иши: Жасур гап отган қиз ҳақида маълумотлар аниқ бўлди...

10 окт, 11:59 10 677 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасурбек Иброҳимов иши: Жасур гап отган қиз ҳақида маълумотлар аниқ бўлди... Жасур Иброҳимов иши юзасидан тергов ишлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилиб, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда ўтган брифингда ушбу иш юзасидан жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Жиноят иши бўйича 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман судида дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтган эди.

Кеча, 9 октябрь куни Жиноий ишлар бўйича Миробод туман судида Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz.

Суд мажлисида Суд-тиббий экспертиза Бош бюроси ходими Фарҳод Лочинов, судланувчи Ислом Тўлагановнинг отаси А.Расулов, Т.Тўхтаев ва Д.Абдуллаевлар гувоҳ сифатида эшитилди.

Жасур Иброҳимов ва Исломбек Тўлаганов ўртасидаги уруш Жасур Иброҳимов ва Дилшод Абдуллаев ўртасида бўлиб ўтган айтишувлардан оқибатида юз берган эди.

Дилшод Абдуллаевнинг синглисига Жасур Иброҳимов гап отгани, унга қисқа хабарлар ёзиб безовта қилаётгани ҳақида айтиб ўтилган эди. Ислом Тўлаганов Дилшод Абдуллаевга Жасур Иброҳимовнинг “касал” эканини айтган. “Касал” эканини айтилгани Жасурга ёқмаган ва у Ислом билан орани очиқ қилмоқчи бўлган.

Дилшод Абдуллаев синглиси деб айтилган қиз ҳақида ҳеч қандай маълумотлар айтилмаган эди. Ушбу суд мажлисида гап отилган қиз ким экани аниқ бўлди. Бу Дилшод Абдуллаевнинг ёшликдан бирга ўсган таниши Габриэла исмли қиз эди.

Дилшод Абдуллаев Габриэлага Жасур Иброҳимов гап отганини ўзи кўрмаган, бироқ бу ҳақда ким хабар берганини айтмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар