«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 09:11
ЎЗO‘Z

Россиядаги йирик ЙТҲда 15 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

06 окт, 10:14 6 085 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиядаги йирик ЙТҲда 15 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди Россиянинг Владимир вилоятида поезд ва автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Йўловчи поезд билан темирйўл кесишмасида ЙТҲга учраган автобус Қозоғистондан Россияга келаётгани хабар қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Автобус темирйўл кесишув ҳудудида тақиқловчи чироққа қарамай ҳаракатланган.

“Автобус Қозоғистон Республикаси фуқароларига тегишли экани ҳамда унинг салонида Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Уларнинг 15 нафари ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.

Беш киши шифохонага етказилган бўлса, яна тўрт нафар одам жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Жабрланганлар орасида аҳволи оғир икки нафар бола борлиги, уларнинг бири 3–5 ёшлар атрофидаги болакай ва икки ёшли қизалоқ эканлиги айтилмоқда.

Ҳалокат бугун, 6 октябрь куни тахминан 03:39 да (Москва вақти билан) Владимир вилояти Петушин тумани ҳудудидаги Покров шоҳбекати яқинида содир бўлган.

Воқеа жойида тезкор гуруҳ ходимлари иш олиб бораётгани ҳамда полиция ҳолатга аниқлик киритиш учун ҳаракат қилаётгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июнь куни Қозоқистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган Самара–Шимкент йўналишида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетган эди.

ЙТҲ натижада автобус ичида бўлган ўзбекистонлик 9 фуқаро ҳалок бўлиб, яна 17 киши жиддий жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, 9 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалгани тўғрисида маълум қилинганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухоро вилоятида йўловчи автобуси билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди 05 авг, 12:25
  • Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди: уларнинг аксари наманганликлар 19 янв, 10:40
  • Қозоғистонда автобусдаги ёнғин сабаб 52 нафар йўловчи ҳалок бўлди 18 янв, 12:02
  • Владимирда қўлга олинган ҳайдовчи: “Автобус йўловчиларининг кўпчилиги сархуш эди...” 10 окт, 21:00
  • 9 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди 26 сен, 07:30
  • Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди 23 июн, 07:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 0
  • Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади 06 мая, 08:30 0
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 561
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 057
  • Бўлимлар