«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:46
ЎЗO‘Z

Организмингизга қайси витамин етишмаяпти?

02 окт, 23:26 8 544 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Организмингизга қайси витамин етишмаяпти? Барчамизга маълумки, қиш фаслида организмимиз заифлашиб қолади, витаминларга бўлган эҳтиёж эса янада ортади. Гиповитаминознинг олдини олиш учун танангизда бўлаётган ўзгаришларни этибордан четда қолдирманг ва шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда организмга керакли дармондориларни етказиб беринг.

1. А витамини. Терининг қуруқшаши, сочларнинг сийраклашиши, тирноқлар синувчанлиги, лабдаги ёрилишлар, оғиз бўшлиғининг касалланиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, тошмалар айнан шу дармондори етишмаётганининг аломатлари ҳисобланади.

2. B1 витамини. Диарея ва қайт қилиш, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, иштаҳа ва қон босими тушиши, юқори таъсирчанлик, юрак аритмияси, оёқ-қўл учининг музлаши, қон айланишининг бузилиши.

3. B2 витамини.
Стоматит ва оғиз четларида ёрилишлар, конъюктивит, кўздан сув (ёш) оқиши ва кўриш қобилиятининг сустлашиши, кўз устки қисми пардасининг ҳиралашуви ва ёруғликдан қўрқиш касаллиги, оғиз бўшлиғида қуруқлик.

4. B3 витамини. Кучсизлик ва сурункали чарчоқ, доимий бош оғриқлари, хавотирлилик ва асабийлашиш, юқори қон босими.

5. B6 витамини. Бемажоллик, тўсатдан xотира сустлашиши, жигар атрофида оғриқлар, дерматит.

6. B12 витамини. Камқонлик, соч тўкилиши, гастрит.

7. С витамин.
Иммунитет тушиб кетиши натижасида умумий бемадорлик, вазн тушиши, иштаҳанинг ёмонлашиши, милклар қонаши, шамоллаш ва инфекцияларга мойиллик, бурундан қон кетиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши.

8. Витамин D.
Болаларда ланжлик ва камҳаракатлилик, уйқунинг бузилиши ва ёмон иштаҳа, қайсарлик, раxит, иммунитет ва кўриш қобилиятининг сустлашиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, суяк тўқималаридаги муаммолар.

9. D3 витамини.
Фосфор ва кальцийнинг қийин ўзлаштирилиши, тишларнинг кеч чиқиши (болаларда), уйқунинг бузилиши (чўчиш, алаxсираш), мушаклар тонусининг пасайиши ва суяклар синувчанлиги.

10. Витамин Е. Аллергияга мойиллик, мушаклар дистрофияси (озиқланишининг бузилиши), оёқлардаги оғриқлар, ошқозон яраси ва тромбофлебитнинг пайдо бўлиши, қадам ташлашнинг ўзгариши, пигмент доғлар пайдо бўлиши.

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 31
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 195
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 147
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 314
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 126
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 99
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар