«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:58
ЎЗO‘Z

Адвокат нега судланувчи Тўлагановнинг вазни ва оғирлигини сўради?

30 сен, 14:27 6 036 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адвокат нега судланувчи Тўлагановнинг вазни ва оғирлигини сўради? Кеча, 29 сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимига олиб келган иш бўйича суднинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Иккинчи суд эшитувида судланувчи Исломбек Тўлагановнинг кўрсатмалари тингланди. Раислик қилувчи Матжонов, давлат айбловчиси Акромов, жабрланувчининг адвокати Исмоилова ҳамда жабрланувчи томондан Алимова судланувчига саволлар беришди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Суд мажлисида марҳум Жасурбек Иброҳимовнинг онаси — судланувчи Исломбек Тўлагановдан воқеани аниқлаштириш бўйича саволлар берди. Бунда Ҳурматбек Ҳайитбоевнинг жараёндаги иштироки, судланувчи қўли ва бошидаги жароҳатини қай ҳолатда олгани, нима учун 3 май куни Жасурбек Иброҳимовни аҳволидан хабар олиш учун қўнғироқ қилгани ҳақида сўради.

Прокурор Исломбекнинг Туркияга чиққани ҳақида савол бериб, вояга етмаган шахс хорижга чиқиши учун бирор кишининг ҳамроҳлигида бўлиши зарурлигини эслатиб ўтди.

Судланувчи Исломбек эса вояга етмаган шахс. Исломбек Қозоғистон орқали Туркияга учиб кетганини билдирди.

Прокурор Исломбекнинг нега Туркияга борганини сўради? Ахир ўқиш жойидаги ўқув жараёнлари ва йил якунига оид имтиҳонлар тугамаган пайтда сафарга қандай эҳтиёж сезгани билан қизиқди. Айбланувчи Туркияда оилавий танишининг тўйига борганини маълум қилди.

Тенгдош йигитлар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчиликларда Исломбекнинг ўнг қўли, аниқроғи бош бармоғи синган. Унга мия чайқалиши ташхиси 7 май, яъни воқеа содир бўлган кундан 3–4 кун ўтиб тиббий хулоса берилган.

Исломбек бошидан олган жароҳатини коллеж ичида, яъни аҳлат қутиси ёнида Жасурбек қўқисдан мушт туширганидан сўнг олганини айтди. У 12–20 май кунлари шифохонада юқоридаги ташҳис билан даволаниб чиққанини ҳам қўшимча қилди.

Бундоқ мулоҳаза юритилса, судланувчи — жабрланувчи бўлиб чиқмоқда...

У бошидан ва ўнг қўлидан жароҳат олган. Шифохонада ётган. Бу орада Исломбекнинг отаси марҳум Жасурбекни шифохонада тиббий кўриклардан ўтказган. Судланувчи эса оилавий қариндошининг тўйига бориш учун Қозоғисттонга ўтиб, у ердан Туркияга учган...

Таажжжуб...

Мазкур ишда ноаниқликлар, чалкашликлар кўпдек назаримизда...

Жабрланувчининг адвокати Исмоилова судланувчи Тўлагановдан унинг бўйининг узунлиги, вазни ҳамда ички ишлар бўлими ёки бошқа рўйхатларда туриш ёки турмаслиги ҳақида сўради

Судланувчи Тўлаганов бўйи 178 см, вазни 86 кг эканлигини маълум қилди. Шунингдек, у ИИБ рўйхатида турмаслигини ҳамда фақатгина дарсларга кечикиб келганлиги ва дарс қолдиргани сабабли ўрта махсус таълим муассасаси рўйхатида туришини маълум қилди.

Бироқ бу нарса, аниқроғи судланувчининг вазни ва бўйининг узунлиги суд ишида қандай аҳамият касб этиши ойдинлаштирилмади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жасурбек Иброҳимовнинг оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани туфайли Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан Исломбек Тўлагановга (1999 й.т.) нисбатан жиноий иш қўзғатган эди.

Раислик қилувчи Матжонов гувоҳларни эшитиш бўйича навбатдаги суд мажлисини 2 октябрь куни 15.00да бўлиб
ўтишини маълум қилди.

Умид қиламизки, адолат қарор топади...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар