«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:30
ЎЗO‘Z

Google ва HTC битими фонида Apple акциялари нархи пасаймоқда

22 сен, 16:29 6 315 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google ва HTC битими фонида Apple акциялари нархи пасаймоқда Google корпорацияси HTC бизнесининг бир қисмини харид қилиши ҳақида эълон қилганидан кейин Apple акциялари нархи пасая бошлади. Битим тахминан 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда «BusinessInsider»га таяниб Кун.уз маълум қилди.

Apple акциялари нархи 1,02 фоизга - 154,38 долларга пасайди. Google акциялари эса, аксинча 0,38 фоизга - 951,1 долларгача ошди.

UBS'нинг Нью-Йорк фонд биржасидаги савдо операциялари бўйича директори Арт Кашиннинг сўзларига кўра, бу қадам Google'нинг iPhone муваффақиятига илк жавоби бўлиши мумкин.

"Трейдерларнинг тахмин қилишича, Google'нинг янги битими iPhone учун салоҳиятли таҳдид бўлиши мумкин. Улар Google'нинг суперсамарали овозли ёрдамчига эга смартфон яратиб, Apple билан рақобатга киришишидан хавфсирашмоқда", - дея таъкидлайди Кашин.

Битим шартларига кўра, HTC'нинг янги версиядаги Pixel смартфони устида ишлаётган тахминан 2 минг ходими Google'га ўтади. Америка компанияси шунингдек HTC'нинг интеллектуал мулкига ноёб ҳуқуқларга эга бўлади.

Google ўтган йили икки модель - Pixel ва Pixel XL смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Смартфонларнинг иккинчи авлоди HTC билан ишлаб чиқилади ва 4 октябрь куни чиқарилади.

Йил бошидан буён Google акциялари - 20,02 фоизга, Apple акциялари нархи эса 33,29 фоизга ошди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 84
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 493
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар