«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:31
ЎЗO‘Z

Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг биринчи хоними қирғизистонликлар қалбини забт этди

10 сен, 09:45 10 911 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг биринчи хоними қирғизистонликлар қалбини забт этди Қирғизистон Республикасидаги Россия ОТМлари битирувчилари ассоциацияси ижрочи директори Эсен Салиев Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида ёзди. Унинг гапларини Қирғизистоннинг «Тuz.kg» нашри келтириб ўтди.

«Биласизми, «шахснинг тарихдаги роли» деган тушунча бор, бунда бир киши шарофати билан янги мамлакатлар очилади, давлатлараро низолар ҳал бўлади, ижтимоий-иқтисодий формациялар ўзгариши юз беради ва янги истиқболлар очилади! Шу кунларда бизга қардош ўзбек халқи билан дўстлик, ҳамкорлик ва дўстона қўшничилик алоқаларини янада ривожлантиришнинг янги истиқболларини очиш имконияти берилмоқда! Ва бу имконият бизга Президент Мирзиёев шарофати билан берилди!» — деб ёзди у.

«Дўстлар, биз қардош ва дўстона қўшни халқмиз! Биз аҳиллик ва ҳамкорликда яшашимиз, ўртамизда англашилмовчилик ва чегара низолари бўлмаслиги керак. Президентларимиз келишиб олсин ва англашилмовчилик масалаларига нуқта қўйсин, биз дунёда ҳаётимизнинг икки томонлама ва кўп томонлама даражаларида энг аҳил қардош халққа айланайлик!» — дея қайд этди Эсен Салиев.

Нашр қўшимча қилишича, қирғизистонликлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқасига қойил қолишган. «Фуқароларимиз биринчи хоним — Мирзиёевнинг рафиқасига тўғри маънода қойил қолди. Ёрқин, дидли Зироатхон Ҳошимова — Ўзбекистон биринчи хонимининг исм-шарифи шундай — қирғизистонликларнинг қалбларини забт этди», — дейилади мақолада.

Манба: daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 2
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 6
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар