«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:05
ЎЗO‘Z

Энг кўп сотилаётган смартфон номи эълон қилинди

18 авг, 02:17 10 842 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг кўп сотилаётган смартфон номи эълон қилинди Apple iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus 2017 йилнинг 2-чорагида жаҳон миқёсида энг яхши сотилган смартфон моделлари орасида етакчиликни қўлга киритди. Бу чоракда иккала iPhone модели савдосининг суръати аввалги чоракда етакчи бўлган Samsung Galaxy S8 флагманини 3-ўринга тушириб қўйди.

Бу тўғрида таниқли маркетинг тадқиқотлари компанияси Strategy Analytics хабар тарқатмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2017 йилда Apple 16,9 млн дона iPhone 7 ҳамда 15,1 млн дона iPhone 7 Plus сотишга муваффақ бўлган. Натижада, Тим Кук сўнгги айфонларини энг яхши сотилган гаджетлар қаторига қўша олди. Apple бош рақиби — кореялик Samsung компанияси эса ҳисобот даврида 10,2 млн дона Galaxy S8 смартфонидан сотишга эришган.

Бешликдан, шунингдек Samsung Galaxy S8+ ва Xiaomi Red 4A смартфонлари ўрин олган. Улар 9 млн ҳамда 5,5 млн дона сотилган.

Жорий йилнинг 2-чорагида жаҳон миқёсида жами 360,4 млн дона мобил алоқа воситаси сотилган. 2016 йилнинг шу даврида ишлаб чиқарувчилар 341,5 млн дона смартфон сотган эдилар.

2016 йилнинг сентябрида тақдим қилинган iPhone 7 Plus 5.5 дюймли, iPhone 7 эса 4.7 дюймли Full HD экранга эга бўлган. iPhone 7 гаджети 2 гигабайтли, iPhone 7 Plus 3 гигабайтли тезкор хотирага эга.

Юқори талқин бош камерасига қўш сенсор танланган. Шунингдек, Apple компанияси iPhone 7 ва 7 Plus флагманларини 3.5 мм.ли анъанавий аудио-туйнукдан маҳрум қилган. iPhone 7 ва iPhone 7 Plus'да янги, A10 Fusion чипи ўрнатилган.

Манба: Terabayt.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 400
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 76
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар