«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:22
ЎЗO‘Z

Alibaba автомобиллар сотувчи вендинг автоматни ишга туширмоқчи

03 авг, 13:39 5 334 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Alibaba автомобиллар сотувчи вендинг автоматни ишга туширмоқчи Хитойнинг энг йирик интернет-компанияси Alibaba Group йил охиригача Хитой ҳудудидаги автомобиллар сотувчи илк вендинг автоматни ишга туширмоқчи, деб ёзади Kun.uz нашри.

Ушбу лойиҳага Alibaba шўъба компанияси Tmall.com интернет-майдончаси ташаббус билдирдди. Компания бош менежери Юй Вэйнинг айтишича, мижозлар ўз смартфонларида улкан гаражда жойлашган машиналардан бирини танлаб, буюртма учун тўловни амалга ошира оладилар. Шундан сўнг автомобиль бир неча дақиқа ичида энг пастки қаватга туширилади ва харидор уни олиб кета олади.

“Бу автомобиллар харидини газли ичимлик сотиб олишдек осон жараёнга айлантиради”, деб айтди Юй Вэй.

Вендинг қурилмадаги автомобилларни Sesame Credit (фойдаланувчиларга уларнинг истеъмолчилик хатти-ҳаракатидан келиб чиқиб баллар қўшиб борадиган Alibaba рейтинг тизими) рейтингига эга мижозлар харид қила оладилар. 750 баллдан кўпроқ баллга эга исталган фойдаланувчи ўзига ёққан автомобилни онлайн тартибда танлаши, машина нархидан 10 фоиз миқдорда дастлабки тўловни киритиши, сўнгра машинани олиб кетиши мумкин. Кейинроқ мижоз Alipay тизими орқали маҳсулотнинг тўлиқ нархи тўлангунча ҳар ойлик тўловни амалга ошириб бориши лозим.

Шунга ўхшаш 15 қаватли автомат май ойида Сингапурда ишга туширилган. У ўз ичига 60 та автомобилни сиғдира олади. Бу технология АҚШнинг Нэшвилл шаҳрида бундан ҳам аввалроқ пайдо бўлганди.

Alibaba охирги вақтда қимматбаҳо автомобилларни сотиш бўйича турли акциялар ўтказмоқда. Ўтган йил Maserati Tmall’даги "flash-sale" давомида 18 сонияда 100 та машина сота олган. Alfa Romeo ҳам ўтган йил мартида "flash-sale"дан фойдаланиб, Giulia Milano машинасидан 33 сонияда 350 дона сотган.

Alibaba group Хитойдаги энг йирик интернет-компания ҳисобланади ва электрон тижорат соҳасида ишлайди. Унга 1999 йилда Жек Ма томонидан асос солинган. Гуруҳга шунингдек Alibaba Pictures, Alibaba.com, AliExpress.com, Taobao.com, Tmall.com каби
бир нечта шўъба компания ва интернет майдончалар тегишлидир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар