«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродов Россия Премьер-лигасида дебют қилди ва жамоаси зафар қучди

30 июл, 20:12 5 677 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродов Россия Премьер-лигасида дебют қилди ва жамоаси зафар қучди Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов Россия Премьер-лигасида дебют қилди.

Чемпионатнинг 3-турида у тўп сурадиган «Ростов» клуби Пермда «Амкар» меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда устун келди. Учрашув қайдномасига киритилган Шомуродов 88-дақиқага келиб Владимир Дядюн ўрнига майдонга туширилди.

Бу «Ростов»нинг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди. Леонид Кучук шогирдлари бунга қадар 1 та дуранг ўйнаб, яна 1 та ўйинда мағлуб бўлганди. «Амкар» эса ортда қолган уч турнинг барчасида мағлубият аламини тотиб кўрди.

«Ростов» навбатдаги турни 4 август куни бошқа бир ўзбекистонлик футболчи — Вадим Афонин тўп сурадиган «Анжи»га қарши сафарда ўтказади.

Бугун — 30 июль куни ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган яна икки клуб ҳам РПЛ 3-турида майдонга тушади. «Анжи» Москвада «Локомотив» меҳмони бўлса, Вагиз Галиулиннинг «Тосно» жамоаси Питернинг «Зенит» клубини қабул қилади.

Россия Премьер-лигаси
3-тур беллашуви
30 июль, якшанба

«Амкар» — «Ростов» 0:1

Гол
: Александр Зуев, 66 (0:1).

Мавзуга оид янгиликлар
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 0
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180

  • Бўлимлар