«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:51
ЎЗO‘Z

Миграция агентлиги 500-1100 долларлик ишларга таклиф қилмоқда

13 июл, 22:14 11 561 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миграция агентлиги 500-1100 долларлик ишларга таклиф қилмоқда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бугунги кунда агентликда мавжуд бўлган вакансиялар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда Спутник.

Йўналишли автобус ҳайдовчилари — 1000 киши. Мосгортранс компанияси «D» категорияга эга бўлган тажрибали ҳайдовчиларини ишга таклиф қилмоқда. Маош 43-60 минг рубл, турар жой ва кунлик йўл харажатлари қопланади. Номзодлар камида 1 йиллик иш тажрибаси бўлиши ва рус тилини яхши билиши керак.

Бўёқчи-сувоқчилар — 20 киши. Москва, Сколково ҳудуди. Маош 40-45 минг, турар жой ва овқат харажатлари қопланади. Номзодлар бир йиллик тажрибага эга бўлиши ва 20-45 ёшда бўлиши керак.

Шлифовщик, токарь, слесарь, наладчик станков, термистлар — 270 киши. Волгоград подшипник заводи рус тилини ўртача билган фуқароларни ишга таклиф қилмоқда. Керакли тажрибага эга бўлмаганларни жойида ўқитиш имкони бор. Номзодлар турар жой ва овқат билан таъминади. Маош ўқиш вақти 15-22 минг рубл, ишлаш вақти — 30 минг рубл.

Тикувчилар.
Астрахань шаҳрида жойлашган «Хаска» корхонаси 4 разряд ва ундан юқори малакага эга бўлган тикувчиларни ишга таклиф қилмоқда. Тикувчилар рус тилини ўртача билиши керак. Маош 20-40 минг рубл. Патент расмийлаштириш харажатлари (8600 рубл) иш берувчи томонидан қопланади. Турар жой ва овқатланиш бир кунига 33 рубл. Ўзбекистондан келиш йўл пули, кейинчалик маошидан ушлаб қолиш шарти билан, иш берувчи томонидан қопланиши мумкин.

Юқоридаги вакансиялар бўйича ишлашни истаган фуқаролар Ўзбекистон Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин. Манзил Тошкент, Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси, 1-уй. тел: 214-51-87, 214-24-29.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 4-5 апрел кунлари Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи давомида Ўзбекистон фуқароларини Россия корхоналарига турар жой, тиббий суғурта билан таъминланган ва ҳуқуқлари кафолатланган ҳолда, ташкиллаштирилган тартибда ишга таклиф қилиш ҳақида келишиб олинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 0
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 99
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар