«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:45
ЎЗO‘Z

Янги ташкилотдан янги танлов: ғолибга 10 миллион сўм

03 июл, 21:41 8 193 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги ташкилотдан янги танлов: ғолибга 10 миллион сўм Янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташкилот логотипини яратиш учун танлов эълон қилади!

Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин.

Танловга талабнома қуйидаги тартибда юборилади:

1. Логотип ва унинг таърифининг 3 (уч) тилга (ўзбек, рус, инглиз) мослаштирилган ўз намунангизни ишлаб чиқинг.

2. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни [email protected] электрон почтасига ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 11-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 241-02-72.

Танловга юборилган ижодий ишларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқида тузилган махсус комиссия кўриб чиқади.

Комиссия ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:

– ташкилот фалсафаси, миссияси ва қадриятларини акс эттириши;

– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;

– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;

– логотип креативлиги ва янгичалиги.

Комиссия энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов комиссиясининг якуний хулосаси асосида ғолиб аниқланиб, унинг номи www.yoshlarittifoqi.uz расмий сайтда эълон қилинади.

Танлов ғолиби Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 10 000 000 (ўн миллион) сўм маблағ билан тақдирланади!

Танловда иштирок этиш учун талабномалар 2017 йил 20 июлгача қабул қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 61
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 219
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 133
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 103
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 83
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар