«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 11:21
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди

29 июн, 20:06 5 119 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Мирзо Улуғбек туманидаги “Krantas Group” заводига ташриф буюриб, қурилиш учун махсус техника ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2008 йилда Тошкент тажриба экспериментал механика заводи негизида ташкил этилган “Krantas” ва “Кранлар ва махсус техника” корхоналарида 60 турдан зиёд махсус техника, жумладан, автокранлар, кран манипуляторлари, ёнилғи ва кислота ташувчи автоцистерналар, коммунал техника, самосваллар, автоустахоналар, автогидрокўтаргичлар ишлаб чиқарилмоқда. Импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ушбу техника воситалари мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда корхоналарда 645 ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Маҳсулот ҳажмини ошириш, янги ускуналар сотиб олиш ва ишлаб чиқариш цехларини барпо этиш ҳисобига яна 150 иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда.

Корхоналарда 2017-2018 йилларда юк кўтариш қуввати 100 тонна бўлган автокранлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилишига мўлжалланган 8 тонналик минорали кранлар ишлаб чиқариш лойиҳалаштирилган. Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибордан самарали фойдаланиб, жорий йилда корхонанинг экспорт ҳажмини 5 миллион долларга етказиш, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Президент корхонада ишлаб чиқарилаётган махсус техника воситалари ва ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Бу каби корхоналар мамлакат саноати ривожланишининг асосий омилларидан бири эканини таъкидлади.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган махсус техника турларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, келгуси беш йилга мўлжалланган давлат дастурини қайта кўриб чиқиб, махсус техника импортини камайтириш, шу каби корхоналарда маҳаллийлаштирилган махсус техникалар харидини кўпайтириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларида кран ва махсус техникалар ишлаб чиқариш бўйича йилига 20-25 мутахассис тайёрловчи факультетлар очиш ва ёшларни ўқитиш зарурлиги қайд этилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди 26 дек, 21:25
  • Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди 19 фев, 11:45
  • Видео: Шавкат Мирзиёевнинг Мирзо Улуғбек туманига ташрифидан эксклюзив репортаж 29 июн, 22:46
  • Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳур туманига қачон ташриф буюриши маълум бўлди 24 мая, 10:32
  • Шошилинч хабар! ​Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради 17 мая, 09:31
  • Шавкат Мирзиёев “Artel” заводига ташриф буюрди 06 мая, 19:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пхеньян: АҚШ билан музокаралар олиб борилмайди 07 июл, 10:50 0
  • Индонезия соҳилларида кучли ер силкиниши рўй берди 07 июл, 10:23 0
  • Дубай хорижлик сайёҳларни қабул қила бошлайди 07 июл, 10:04 0
  • Австралиядаги дўконларда мевалардан яна игналар чиқмоқда 07 июл, 09:43 113
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди 07 июл, 09:22 125
  • Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади 07 июл, 09:00 293
  • Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди 07 июл, 08:36 361
  • Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди 07 июл, 08:13 331
  • Тўрт ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди 07 июл, 07:49 339
  • Бўстонлиқда мансабдорлар бўш турган ерга сохта ҳужжат тайёрлаб бергани учун 41100 доллар олган 07 июл, 07:30 258
  • Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган 07 июл, 07:00 212
  • Россия бош вазирининг собиқ куёви Навальнийни судга берди 07 июл, 06:30 393
  • Бўлимлар