«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди

14 июл, 21:11 10 341 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди Бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган.

ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 305 392 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда xushnudbek.uz сайтига таяниб Kun.uz сайти хабар бермоқда.

Айни вақтда республика бўйича Термиз давлат университетига энг кўп ҳужжат топширилган - 18 минг 303 нафар. Бу олийгоҳда талабалар қабул қилиш учун 1662 ўрин мавжуд бўлиб, конкурс кўрсаткичи бир ўрин учун 11,01 миқдорида бўлиб турибди.

Бу борадаги кучли бешликда Жиззах давлат педагогика институти (13773 нафар абитуриент, 1615 ўрин ва 8,53талик конкурс), Андижон давлат университети (12319 нафар абитуриент, 1400 ўрин ва 8,80талик конкурс), Қарши давлат университети (12138 нафар абитуриент, 1280 ўрин ва 9,48талик конкурс) ҳамда Самарқанд давлат университети (11432 нафар абитуриент, 1615 ўрин ва 7,08талик конкурс) каби Олий таълим муассасалари ўрин олган.

Энг катта ўртача танлов эса, ҳар йилгидек Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига бўлиб турибди. Ҳозирча мазкур ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 15,6 киши даъвогарлик қилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 543 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари анъанага кўра ҳар йили 1 август куни бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар