«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 04:07
ЎЗO‘Z

Юнусобод туманида 12.500.000 сўмни талон-торож қилганлар қўлга олинди

19 июн, 14:41 5 934 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юнусобод туманида 12.500.000 сўмни талон-торож қилганлар қўлга олинди 2017 йилнинг 15 июнь куни тахминан соат 08:30ларда, номаълум шахс, босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Ситора Абдусаматовага ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказиб, ундан 12.500.000 сўм нақд пул маблағларини эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт учун ҳавфли бўлган зўрлик ишлатиб содир этиш ) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов- тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган, Тулқин Абдугаппарович Халилов, Бекзод Тухтасин ўғли Абдуллаев ва Марҳуба Носировна Пулатовалар содир этишганлиги аниқланиб, улардан талон-торож қилинган пуллар далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» хабар берди.

Халилов, Абдуллаев ва Пулатоваларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар