«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:59
ЎЗO‘Z

ЙТҲ сабаб Toyota’да ўтирган қиз Mercedes остига учиб тушди

19 июн, 13:09 8 165 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЙТҲ сабаб Toyota’да ўтирган қиз Mercedes остига учиб тушди Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида даҳшатли ЙТҲ юз берди. 2 киши оғир жароҳат билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайтига таяниб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Toyota Camry ва Mercedes машиналари бир йўлдан кетаётган вақтида, япон автомобили чап тарафга бурилишни бошлаган. Mercedes эса уни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўлга чиққан ва ён томондан Toyota Camry билан тўқнашган.

Toyota Camry’га ён тарафдан зарба урилгач, машина айланиб кетиб, тўсиққа урилган. Бу вақтда эса Toyota’да ўтирган қиз автомобилдан учиб чиқиб, Mercedes ғилдираклари остига тушган.

Mercedes қизнинг устидан босиб ўтгач, гувоҳлар воқеа жойига дарҳол етиб келишди. Машинани кўтариб, унинг остидаги қизни чиқариб олишди. Улар тез ёрдам хизмати ва полицияни чақиришган.

Полиция вакиллари етиб келишганида, Mercedes машинасида бўлган йўловчилардан бири ҳайдовчи эканини айтган. Гувоҳлар эса ҳайдовчи бошқа кишилигини ва у маст ҳолда бўлганини айтишмоқда. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 1
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар