«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 03:54
ЎЗO‘Z

​Шавкат Мирзиёев: Муборак Рамазон ойида бундай эзгу ишларни бошлаш хайрлидир

11 июн, 09:52 6 203 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Шавкат Мирзиёев: Муборак Рамазон ойида бундай эзгу ишларни бошлаш хайрлидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда “ЎзА”га таяниб “Qalampir.uz” хабар берди.

Президент 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлишини алоҳида таъкидлаган эди.

Шавкат Мирзиёевга бунёд этилаётган марказнинг умумий концепцияси, атрофини ободонлаштириш бўйича қилинадиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Муборак Рамазон ойида бундай эзгу ишларни бошлаш ва амалга ошириш ҳар жиҳатдан хайрли ва мақсадга мувофиқдир. Пок ниятлар билан бошлаган ишимиз ўз мевасини беради. Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак. Имом Бухорий мажмуасига зиёратга келувчилар марказга ҳам киради, улар ҳақиқий ислом таълимоти тўғрисида керакли маълумотлар олсин, деди давлат раҳбари.

Лойиҳаларда мажмуа атрофини ободонлаштириш, йўлларни кенгайтириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш ва таъмирлаш лозимлиги ўз аксини топган.

Давлат раҳбари Пайариқ туманида аҳоли учун икки ва уч қаватли арзон уй-жойлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди.

Президент Пайариқ туманидаги "Тўполос" фермер хўжалиги даласида бўлди. Фермер ва деҳқонлар билан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги билан қизиқди. Пахта ва ғалла майдонларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят раҳбарлари, мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят иқтисодиётини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: “Диний мактаб ва мадрасалар ташкил этилади” 22 фев, 12:08
  • Имом Бухорий мажмуасига кириш нега пуллик бўлди? 09 апр, 19:39
  • Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото) 17 мар, 12:26
  • Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди 27 авг, 21:29
  • Шавкат Мирзиёев диний мактаблар ташкил этишни таклиф қилди 17 июн, 06:15
  • Шавкат Мирзиёев Самарқандда ташкил этилаётган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди 12 июн, 14:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 272
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 349
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 352
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 366
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 424
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 569
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 468
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 496
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 404
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 391
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 366
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 288
  • Бўлимлар