«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 18:48
ЎЗO‘Z

Сақичнинг қанчалик фойдаси бор?

06 июн, 10:03 9 992 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сақичнинг қанчалик фойдаси бор? Энг машҳур «чайналувчи» брендларни реклама қилувчи маркетологларнинг таъкидлашича, Orbit ва Dirol — кариесдан самарали ҳимоя қилувчилар ҳисобланади. Лекин ялпизли ва мевали резинали думбоқчаларни чайнашнинг фойдаси фақат шуми?

Бу саволга жавоб топиш учун сақичларнинг таркибини ўрганиш лозим бўлади. Бу ерда энг асосий масаллиқ — сорбит. Уни қўллаш натижасида пайдо бўладиган ножўя таъсирлар рўйхати катта таассурот уйғотади. Бу ерда қорин дам бўлишини ҳам, меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилишини ҳам, оғиз қуриши ва ҳатто томир тортишишини ҳам учратиш мумкин.

Иккинчи ширин таъм берувчи восита сифатида аспартамдан фойдаланилади. Олимлар мигрень, кўнгил айниши, уйқусизлик, сурункали чарчоқлик ва депрессия хуружлари, астма ва кўриш қобилиятининг пасайишлари тўғрисида огоҳлантиради. Тажриба қилинадиган ҳайвонларда узоқ вақт мунтазам равишда аспартам қабул қилиш натижасида кўриш ва эшитишнинг йўқолиши, ақлий заифлик, гипогликемия, Паркинсон касалликлари аниқланган.

Илгари резинали асос учун каучук, ялпиз қиёми ва маккажўхори крахмалидан фойдаланишган. Ҳозир эса уларни бутилкаучук, поливинилацетат, мум, тальк ва елим, шунингдек сояли лецитин ва маннитол билан алмаштиришди. Илмий тадқиқотларга асосан, бундай масаллиқларнинг кўпчилиги бепуштликка олиб келади, саратон касалликлари ривожланишини келтириб чиқаради, марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади.

Албатта, резинали сақич таркибидаги зарарли моддалар миқдори жуда кичик ва агар катта одамлар томонидан бир кунда 1-2 дона қабул қилинса улар организмига жиддий зарар етказмаслиги ҳам мумкин. Лекин ҳар ҳолда болаларнинг бубл-гум истеъмол қилишини чеклашга тўғри келади.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 299
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 115
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 97
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 140
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 249
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 175
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 56
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 102
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 288
  • Бўлимлар