«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:26
ЎЗO‘Z

Кличкони енгган Жошуа бошқа бир боксчини жангга чорлади

30 апр, 16:54 6 342 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кличкони енгган Жошуа бошқа бир боксчини жангга чорлади Украиналик боксчи Владимир Кличкони мағлубиятга учратиб, супероғир вазн тоифасида IBF, WBA ҳамда IBO йўналишлари чемпионига айланган британиялик Энтони Жошуа яна бир бор «Уэмбли» стадионида жанг ўтказиш истагида эканини маълум қилди.

У жанг якунлангач, ўзига сўз берилганида аввалига ўзининг ёшликдаги кумири бўлган ва ундан нокаутга учраб мағлуб бўлган Владимир Кличкога ҳурмат бажо келтирди.

«Менга нима деяпсиз? Профессионал рингдаги 3,5 йиллик фаолиятда 19 ғалаба, биронта мағлубият йўқми? Мен идеал эмасман, аммо мен ўз салоҳиятимни ишга солиб, ҳаракат қилаяпман. Мен Владимир Кличкога чексиз ҳурматимни билдирмоқчиман», — деган Жошуа Sky Sports мухбирига.

Шундан сўнг эса у британиялик бошқа бир боксчи Тайсон Фьюрини жангга чорлади. Фьюри 2015 йили очколар ҳисобига кўра Кличкодан устун келганди.

«Фьюри, Тайсон Фьюри, қаердасан? Менга бокс тушиш ёқади. Сен мен ҳақимда кўп гапиргансан. Ўзингни тартибга келтириб олсанг, мен сенга 90 000 мухлис кўз ўнгида ажойиб бокс кечасида рақиб бўлишни таклиф этаман. Мен сен билан жанг ўтказишга тайёрман», — дея қўшимча қилди Жошуа.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 73
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 150
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 567
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар